BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.1K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Ромитанда Қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди

Барчамизга маълумки, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ошмоқда. Шу боис инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда табиий ресурсларни тежаш, қайта тикланувчи, экологик соф энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Юртимизда ҳам бу борада муҳим вазифалар белгиланиб, барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, маҳалла бинолари ва тадбиркорлар муқобил энергияга ўтказиш зарурлиги тўғрисида ҳурматли Юртбошимиз томонидан бир қатор тавсиялар берилган эди.

Шуни инобатга куни кеча “Ромитан сайилгоҳи” савдо ва кўнгил очар кўча (Broadwаy) мажмуаси олдида Муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш лойиҳалари, “Қуёш панеллари” ва “Қуёш сув иситиш қурилмалари”ни ижтимоий соҳа, ташкилот ва корхона объектлари, тадбиркорлик субъектлари, янгидан барпо этилаётган кўп қаватли турар-жойлар ва аҳоли хонадонларига ўрнатишни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий идора вакиллари, тадбиркорлар, тижорат банк раҳбарлари, маҳаллалардан таклиф этилган хонадон эгалари ва соҳа мутахассислари ҳамда қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Кўргазмали семинарнинг очилиш маросимида Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, қатнашчиларга кўргазма ўтказилиши мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Бундан ташқари ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар, улар томонидан ўтказиладиган тақдимот йиғилганларга тегишли тушунча ва кўникма берди.

Юқори савияда ташкил этилган кўргазмада 20 дан ортиқ корхона ва тадбиркорлар аксарият маҳсулотлари бугунги кун талабидан келиб чиқиб, маҳаллийлаштирилган 70 га яқин маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

"2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–270-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️2 январь – душанба;
▫️30 июнь – жума
.

🔹 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️3 январь – сешанба;
▫️20 март – душанба;
▫️22 март – чоршанба;
▫️24 апрель – душанба;
▫️1 июль – шанба;
▫️2 сентябрь – шанба;
▫️30 декабрь – шанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
▫️11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
▫️25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
▫️29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотлар (Ромитан тумани мисолида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#илғор_тажриба
❇️БУХОРОЛИК МУАЛЛИМА ТАБИИЙ ФАН (Science) ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА ЯРАТДИ

🔹Хабарингиз бор, 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида бир нечта фан: Атрофимиздаги олам, Табиатшунослик, География, Биология ҳамда Физика фанларининг бошланғич тушунчаларини ўзида бирлаштирган Табиий (Science) фанларнинг 1-2-синф дарсликлари жорий этилди.

🔹Вобкент туманидаги 7-умумтаълим мактабининг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Гулсара Порсоева муаллифлигида яратилган “Табиий фанлар” қўлланмаси 2-синф дарслигидаги мавзуларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, мавзуларни мустаҳкамлашга ва ўзлаштирилган билимларни амалиётга тадбиқ этишга хизмат қилади.

🔹Айни пайтда қўлланма вилоят миқёсида оммалашган бўлиб, мактаб ўқитувчилари томонидан кенг қўлланилмоқда.

Батафсил👉https://telegra.ph/bvmmtbuz-03-16
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

В рамках программы основного дня внеочередного саммита Организации тюркских государств Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Венгрии Виктором Орбаном.

#Mirziyoyev #sammit #Vengriya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан Давлат активларини сотиб олинг!

Бухоро шаҳар Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган
Бўш турган бино-иншоотлар
Бошланғич нарх: 484,1 млн. сўм
Бино майдони: 58,4 кв. метр
Ер майдони: 2400 кв. метр (Мулк ҳуқуқи билан)

Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчасида жойлашган
Савдо дўкони биноси
Бошланғич нарх: 488,0 млн. сўм
Бино майдони: 101 кв. метр
Ер майдони: 101 кв. метр (Мулк ҳуқуқи билан)

Бухоро шаҳар Навоий шох кўчасида жойлашган
Бўш турган бино
Бошланғич нарх: 138,2 млн. сўм
Бино майдони: 36 кв. метр
Ер майдони: 36 кв. метр (Мулк ҳуқуқи билан)

Шунингдек, 44 та давлат активлари E-auksion.uz савдоларида сотилмоқда!

❗️ 1 ой мобайнида 100% тўлов қилинса Марказий банкнинг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади!

"E-AUKSION" мобил иловани юклаб олинг!!!
⬇️App Store ⬇️Google Play

💡Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш)
📱 +998992072604, +998652215330
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на внеочередном саммите Организации тюркских государств

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Extraordinary Summit of the Organization of Turkic States

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter