BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Жорий йилда Жондор туманида "WBM Romitex", "Real tex Buxoro", "Buxoro Chench" МЧЖ шаклидаги пахта - тўқимачилик кластерлари, шунингдек, 394 та фермер хўжаликлари тасарруфидаги умумий қарийб 12 минг гектар майдонга эрта баҳорда "Бухоро-6" ва "Бухоро-8" навли пахта экиб парваришланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган "Долзарб 30 кунлик" доирасида амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши билан яқиндан танишиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманида бўлиб турибди. Ўрганишларнинг дастлабки манзили "Самончуқ" ҳудудидаги "Нозима Ниёз қизи" фермер хўжалиги бўлди. Илёс Ниёзов раҳбарлик қилаётган хўжалик жорий деҳқончилик йилида 158 гектар майдонда пахта парваришламоқда.
Ботир Зарипов хўжалик далаларидаги пахта парваришини кўздан кечирди. Соҳа мутахассислари билан ҳосилга ҳосил кўшиш бўйича олдинда турган устувор вазифалар юзасидан мулоқот қилди. Шунга кўра масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили шу ҳудуддаги "Ирода Диана Бекназар" фермер хўжалиги майдонлари бўлди. Турсун Бекназаров раҳбарлигидаги хўжалик томонидан жорий йилда 54 гектар майдонда "Бухоро-6" навли пахта экиб парваришланмоқда. Ўрганишлар жараёнида айрим контурларда парваришда оқсоқликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди. Хусусан, майдонлар бегона ўтдан тозаланмаган, чеканка ишлари тўлиқ якунига етказилмаган, зараркунандаларга қарши кураш тўғри ташкил этилмаган.
-Тезкор чора кўрилмаса, ҳосил бой берилиши ҳеч гап эмас. Бунинг учун ҳар бир кун, ҳар бир соат ғанимат,-деди Ботир Зарипов.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Элгул Файз" фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган 54 гектар майдоннинг 21 гектарида ўтган йили томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган эди. Натижа чакки бўлмади. Бир пайтлар 25-30 центнер ҳосил олинган ерлар ҳосилдорлиги 40 центнерга етди. Даромад ҳам шунга яраша купайди. Хўжаликнинг моддий манфаатдорлиги ошиб, бу йил улар яна 21 гектар ерга шу усулни қўллашди. Натижа ёмон бўлмаяпти, албатта. Бу жиҳат ўрганишлар жараёнида ҳам алоҳида эътироф этилди. Бироқ Элмурод Назаров раҳбарлигидаги хўжалик аъзолари олдида ҳали муҳим вазифалар турибди. Жумладан, далаларни бегона ўтдан тозалаш, шарбат усулида суғоришга эътиборни кучайтириш ва турли зараркунанда ва ҳашаротларга қарши кураш тадбирларни сифатли ўтказиш зарур.
-Ана шундагина пировард мақсадга эришиш мумкин. Яна бир масала. Томчилатиб суғориш механизмларини ўрнатиш сифатига ҳам эътибор бериш керак,-деди вилоят раҳбари.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўрганишлар "Кулиён" ҳудудидаги "Эгамбобо Жондорий", "Пўлоти" ҳудудидаги "Дилшодбек Баҳром" ва "Беҳруз" фермер хўжаликлари майдонларида давом этди. Айниқса, Ҳошим Саломов раҳбарлик қилиб келаётган "Дилшодбек Баҳром" фермер хўжалигида пахта парвариши билан боғлик тадбирларга етарлича эътибор қаратилмагани кескин танқид қилинди. Хусусан, 18 гектар майдонда "Бухоро-8" навли пахта экиб, парваришлаётган хўжалик аъзолари томонидан контурлар бегона ўтдан тозаланмаган. Чеканка ишлари ҳам якунига етказилмаган. Бу эса ҳосилдорликка салбий таъсир ўтказиши аниқ.
Шундан келиб чиқиб, ҳудуд ва хўжалик раҳбари қатьий огоҳлантирилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар ва муддат белгиланди.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жондор туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, шу кунларда ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш ишлари кенг қулоч ёйган.
🔹 Шундан келиб чиқиб, куни кеча “Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги “Мохон” ва “Чандир” қишлоқларида “Туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан 1,5 км узунликдаги қишлоқ ички йўлларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube