BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.8K subscribers
93.3K photos
12K videos
23 files
42.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчилари тажриба алмашиш мақсадида Туркияга жўнаб кетишди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари 2021 йил 12 октябрда Бухоро вилоятига ташрифи давомида Қоракўл халқаро математика мактабида ҳам бўлиб, мактаб фаолияти билан яқиндан танишган эди.

Жараёнда мактаб ўқувчилари Президентимизга ўз орзу-мақсадлари, интилишлари, режалари ҳақида сўзлаб беришар экан, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш борасидаги таклифларини ҳам билдиришган эди.

Мамлакатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, бугун, 2 июнь куни Қоракўл халқаро математика мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Туркия давлатига жўнаб кетишди.

Вакилларимиз жорий йилнинг 16 июнига қадар Туркия давлатининг Бурса шаҳрида қисқа муддатли ўқув курсини ўтаб қайтишади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍9
🏢 Диққат, 1-синфга қабул my.gov.uz орқали бўлади!

✍️“Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (295-сон, 01.06.2022-й.) қабул қилинди.

🔰Қарор билан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Шунга кўра, ҳар йили 1-майгача ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

❗️1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

☑️ Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

🗓 Ариза берувчи микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20-июндан 31-июлгача ЙИДХП (https://my.gov.uz/uz) ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилиб, микроҳудуд бўйича мактабга юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда ариза берувчиларга хабар юборилади.

📋 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани мактабга тақдим этади.

Мактаб қабул комиссияси томонидан 1 иш кунида болани мактабга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

📌 Микроҳудуддан ташқаридан болалар мактабга ҳар йили 1–15-август кунлари қабул қилинади.

⚠️ Мазкур тартиб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларга нисбатан қўлланилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
МАҲАЛЛА ЧЕВАРЛАРИ

Инобат Жалилова 3 нафар фарзанднинг онаси. "Аёллар дафтари"нинг иккинчи тоифаси, яъни бандлиги таъминланмаган тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатига киритилган.

Туман оила ва хотин-қизлар бўлими маслаҳати билан Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида тикувчилик йўналишида ўқиган аёл ҳақ-ҳуқуқларини таниди, давлат томонидан берилаётган имтиёзларни тушунди, эгаллаган ҳунаридан, орттирган билимидан ўзига бўлган ишончи, эртанги кунга умиди ортди. Тадбиркорлик қилиш истагида қатъий турди. Янги ғоялар, мақсадли режалар қила бошлади. Кредит олиб иш бошлашдан чўчимади. Ўзи истиқомат қилаётган Когон туман Б.Нақшбанд маҳалла фуқаролар йиғини Янги йўл қишлоғидан ижарага шинамгина жой топди. Банкдан 33 миллион сўм кредит олиб, 8 та тикув машинкаси харид қилди. 10 нафар қишлоқдош ишсиз хотин-қизларни ўз атрофида бирлаштириб, “Маҳалламиз чеварлари” номи билан тикувчилик цехи очди.
Цехнинг очилиш маросида Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова, “Ҳунарманд” уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси раҳбари Акбар Мухаммедов ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Эндиликда ёзги таътилга чиққан ўқувчи қизларга “Уста-шогирд” анъаналари асосида тикувчилик сирларини ўргатиш, шунингдек, миллий сўзани, кўрпача тикиш ишларини йўлга қўйиш ниятида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
РОМИТАНДА “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН 30 НАФАР ЁШЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан туманидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган касб-ҳунар билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга ўз меҳнат фаолиятларини бошлашлари учун асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари берилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Шу жумладан туманда ташкил этилган ёшлар жамғармаси ҳисобидан, 30 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга, ўзларини тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўз бандлигини таъминлаш мақсадида бепул замонавий тикув машиналари тарқатилди.

Ўйлаймизки, мазкур имконият ушбу ёшларнинг келгуси ҳаётларида қўл келиб, ўзини ўзи банд қилиш, оиласига қўшимча даромад келтиришида мустаҳкам асос бўла олади. Зотан, яратилган бу имкониятлардан тўғри ва ўринли равишда фойдаланиш орқали ҳам ўз оиласига, ҳам жамиятга наф келтириш ҳар бир ёшнинг асосий мақсадига айланиши лозим.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоро Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форумига мезбонлик қилади

Жорий йил туркий давлатларда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми ўтказилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур “Ёш лидерлар форуми” 2018-йилдан буён туризмни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Шу кунга қадар ушбу форум Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикасида ўтказилган.

Форумда илк маротаба Бухоро шаҳри “Биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” деб тантанали равишда эълон қилиниши, Ёшлар марказида эса “Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” монументи ва “Туркий дунё ёшлари боғи” очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5