BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
79K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#РенТВ_Бухорода

Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб Россиянинг "Рен ТВ" телеканали томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Телекўрсатувнинг асосий мақсади – рус томошабинларига ўзбек халқининг маданияти, урф-одати ва ҳаёт тарзини очиб берадиган репортажлар тайёрлашдан иборат.

Бугун, 11 май куни РенТВ жамоаси Бухорога етиб келди.

Дастур бўйича суратга олиш жараёнларига Бухоронинг "Арк" қўрғони, Боло Ҳовуз масжиди, кураш миллий спорт ўйинлари ва маданий мерос объектларида кўплаб қизиқарли лавҳаларни тасвирга олиш режалаштирилган.

Ўзбекистонга бағишланган кўрсатув жорий йилнинг июнь ойида РенТВ телеканали орқали эфирга узатилади.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.

Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.

Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.
Йиғилишда ўтган йилда республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилгани, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

“Лекин, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёрми? Афсуски, бу саволга жавоб ижобий эмас.

Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган.

Оқибатда, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди”, дея танқид қилди Президент.

Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам.

Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида “Ўздонмаҳсулот” корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.

Энг ачинарлиси, давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган.
“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.

Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.

Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.
Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб ойма-ой биржага чиқарилади.

Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.

Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

Бундан ташқари:

- фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;

- 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.

Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.
“Барча ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Нима учун биз фермерни биржага олиб чиқаяпмиз? Фермер биржага чиқиб, ўзи ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади, ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Келгусида давлат захирасига харид қилинадиган ғалла ҳам фақат биржадан сотиб олинади”, деди Президент йиғилишда.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ҳамда брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш топширилди.

Бунда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилади. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаб кетиши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади.

Бунинг учун Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади. Ҳудудий штабларга вилоят ҳокимлари ва прокурорлари раҳбарлик қилади.
Йиғилишда ғалла қабул қилиш пунктлари сонини камайтириш ва кейинги йилдан бошлаб уларни хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

“Ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Буғдойнинг ҳақиқий эгаси бу – фермер ва кластерлар.

Шунинг учун, бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.

Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин”, деди Президент.

Бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари бу масалани шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чоралар кўриб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган банк хизматлари шартлари тўғрисида bankxizmatlari.uz ягона ахборот портали орқали билиб олишингиз мумкин!

👉bankxizmatlari.uz

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
“Ўздонмаҳсулот” ўзи ҳам, 43 та корхонаси ҳам янги бозор шароитларида ишлашга ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Бундан буён, “Ўздонмаҳсулот” корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.

Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлари замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.

Кластер томонидан ғалла экиш учун янги ер майдонларини ўзлаштириш бўйича Бухоро тажрибасини барча ҳудудларда жорий қилиб, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари олдига чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди.
Йиғилишда ун ва ун маҳсулотларининг бозорда тақчиллигига йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлиши таъкидланли.

Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш, бир ой муддатда дон корхоналари қошида ташкил этилган нон цехлари ва савдо дўконларини хатловдан ўтказиб, савдога чиқариш топширилди.

“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин. Ўзгаришларни баҳона қилиб, жойларда ун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб юбориш, нарх-навони асоссиз ўсишига йўл қўйишга “саботаж” деб, сиёсий баҳо берилади.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ва прокурорлари дон корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга “боши билан” жавоб беради”, деди Президент.

Бу борада вилоят ҳокимлари, ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарларига ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қандай чоралар кўрилиши ва режалари бўйича тушунтириш бериш вазифаси қўйилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда (Олот тумани мисолида)

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Таэквондо ITF: Бухорода ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида умумжамоа ҳисобида мезбонлар ғолиб чиқишди

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил учун Республика календар режасига мувофиқ, таэквондо ITF бўйича эркаклар ва аёллар ҳамда ўсмирлар (қизлар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақа 7 - 8 май кунлари кўҳна ва навқирон Бухоро шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи спорт мажмуасида ташкил этилди. Унда иштирокчилар таэквондо ITF'нинг шахсий массоги, жамоавий массоги ва шахсий тул, селдефенс йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Ушбу мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 800 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Икки кун давом этган муросасиз баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни мезбонлар – Бухоро вилояти жамоаси қўлга киритди. Тошкент вилояти вакиллари эса иккинчи бўлишди. Кучли учликка Сирдарё вилояти жамоаси якун ясаб берди.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро вилоятида 2 ярим мингга яқин ўғил-қиз дзюдо билан мунтазам шуғулланади

👉 https://xs.uz/uzkr/77774

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
​​⚡️Ромитанда хотира турнири — катта кураш сайли бўлиб ўтди

Ўзбек халқининг анъанавий спорт турларидан бири бўлмиш кураш уч ярим минг йиллик тарихга эга. Бундан минг йил муқаддам пайдо бўлган афсонавий Алпомиш эпосида кураш олис ўтмишда Ўзбекистон заминида оммавий тус олган энг севимли ва нуфузли спорт тури бўлганлиги қайд этилади. Шарқнинг буюк мутафаккирларидан бири бўлмиш Абу Али Ибн Сино кураш билан шуғулланмоқ жон ва тан соғлигини таъминлашнинг энг яхши воситасидир, дея эътироф этган.

Шу сабаб ўзбекнинг ҳар бир тўй ва маросимлари миллий курашсиз ўтмайди. Ана шу анъанага содиқ қолган ҳолда жорий йилнинг 10 май куни Ромитан туман “Қўрғон” МФЙдаги 28-умумтаълим мактаби ўйингоҳида 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни муносабати” билан ўтган полвонларни хотирлаш мақсадида катта кураш сайли бўлиб ўтди.

Мазкур кураш сайлида вилоятимиз курашчиларидан ташқари республикамизнинг Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан келган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча курашчилар иштирок этишди. 300 нафарга яқин махоратли спортчилар қатнашган мусобақада олий соврин учун 2 бош от, 10 бош қора мол, 30 бош қўчқор ва 10 бош улоқ ва пул мукофотлари қўйилди.

Муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган кураш сайли якуний натижаларига кўра бош совринига ромитанлик полвон Ширин Шарипов ҳамда жондорлик полвон Нурбек Тўраевлар эга чиқишди. Қолган барча ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Бухоро шаҳридаги 22 нафар битирувчиси IELTS сертификатини қўлга киритган мактаб ҳақида

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube