BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
79.4K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - Туркманистон: Стратегик шериклик янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойиди

Узбекистан - Туркменистан: Стратегическое партнерство наполнилось новым, еще более весомым практическим содержанием

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бухорода «Кексалар ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун нафаси | “Кексалар ҳафталиги”: шаҳар ва туманлардан келган якка-ёлғиз қариялар бепул тиббий кўрикдан ўтдилар (видео)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
"Кексалар ҳафталиги" тадбирлари Когон туманида ҳам давом этмоқда

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталигини таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Бу эса ҳар бир инсоннинг ўз қадриятига бўлган эътиборини ошириш баробарида меҳр-оқибат тушунчаларини юксалтиришда кўмак бўлади. Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши ташаббуси билан учинчи сектор ҳудуди нуронийларининг бир пиёла чой устидаги суҳбати ҳам қадриятлар бардавомлигини кўрсатди, шунингдек, барчага кўтаринки кайфият улашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🇺🇿“Нурафшон” эртага “Нефтчи” билан ўйнайди

Бугундан футбол бўйича Ўзбекистон Про лигасининг 20-тур баҳслари давом эттирилди.

Элита йўлланмаси учун курашаётган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўз майдонида “Олимпик”ни йирик — 5:1 ҳисобида таслим этди. Суперлига учун яна бир асосий даъвогар Фарғонанинг “Нефтчи” клуби эртага, 7 октябрь куни Бухорода “Нурафшон”га қарши майдонга чиқади.

Маълумот учун, Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" тажрибали Усмон Тошев бошқарувидаги “Нурафшон” устидан ғалаба қозонса, Суперлига йўлланмасини нақд қилади. Бироқ “Нурафшон” бунга кўнармикан?! Чунки бухороликлар ҳам элитага чиқишга жон-жаҳди билан киришган. Шу боис учрашув кескин ва муросасиз ўтиши аниқ.

Ғиждувондаги "Наврўз" ўйингоҳида соaт 16:15да старт оладиган мазкур ўйин Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Ўтказиб юборманг! Олға, “Нурафшон”!

“НУРАФШОН” – “НЕФТЧИ”
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” бошланди. Жумладан, “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали томонидан ҳам ушбу ижтимоий лойиҳа доирасида хайрли ишлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, газ таъминоти филиалида узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган, бугунги кунда эса кексалик гаштини сураётган фахрийларнинг бир пиёла чой устидаги суҳбати ташкил қилинди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда кекса авлод вакилларининг кўп йиллик меҳнат фаолияти тилга олиниб, эҳтиром кўрсатилди. Бу каби ижтимоий-маърифий лойиҳалар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида: Газ ҳисоб-китоби автоматлаштирилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро танловлар ғолиби бўлган ижодкор муаллима халқаро медал билан тақдирланди

Шофиркон туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дурдона Қулмуродова ижодкор ва изланувчанлиги боис қисқа фурсат ичида қатор ютуқларга эришди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бухоро шаҳар "Алпомиш" ва "Турди Фароғий" кўчалари бўйлаб ўтган сув қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 7 октябрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар ушбу кўчаларда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

❗️Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун телефон рақамлари:
1255 | (65) 221 17 27 | (65) 228 04 62

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube