BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
79.9K photos
11.2K videos
23 files
39.8K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Бепул тренинг

Бухоро вилоят ҳокимлиги, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилояти бўйича Ваколатли офиси ҳамда “Business Invest “ компанияси асосчи Ислом Иброҳим томонидан 7 октябрь соат 10:00да “Бизнесдаги хатоликлар ва даромадни ошириш“ мавзусида бепул тренинг бўлиб ўтади.

Ушбу тренингда сиз:
👉 Бизнес бошлашдаги қўрқувларни йўқотиш
👉 Соф фойдани ошириш ва аниқ мақсад қўйиш
👉 Бизнесдаги хато ва камчиликларни анализ қилиш
👉 Савдо ҳажмини ошириш ва мижозлар билан ишлаш
👉 Ходимларни бошқариш ва жамоани кенгайтириш билимларини олишингиз мумкин.

Манзил: Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуаси

Маълумот учун телефонлар:
☎️91 104 84 14
☎️97 855 83 00

❗️Шошилинг, жойлар сони чегараланган

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Жаҳон мерос рўйхатига киритилиши режалаштирилган Бухородаги ёдгорликларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Кеча, 5 октябрь куни ЮНЕСКОнинг Ёдгорлик ва диққатга сазовор жойлар бўйича халқаро кенгаши (ИКОМОС) эксперти Наталья Турекулова бошчилигидаги экспертлар томонидан ''Ипак йўли: Зарафшон-Қорақум коридори'' йўналиши бўйича вилоятдаги Пойкент, Варахша археология ёдгорликлари ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд ва Чор Бакр мажмуаларининг ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида экспертлар томонидан объектлар ҳолатини яхшилаш ва уларга сайёҳларни кенг жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бухоро вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Молиявий мажбуриятларни ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани 42 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:
— Мактаб директори.

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилоятидаги ваколатли офиси:
— Ижро назорати ва кадрлар масалалари бўйича бош мутахассис.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси:
— Когон шаҳар транспорт сектори 1-тоифали инспектори.

Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси:
— Шофиркон тумани бўлими етакчи инспектори.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 6 октябрдан 15 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар диққатига!

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда эртага, 7 октябрь куни соат 10:00да Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказига пресс-тур ташкил этилади.
Ушбу пресс-турга вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ва блогерларни таклиф қиламиз.

Боғланиш учун: (91) 404-29-68 (Анвар Ҳамроев, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Paxta_2021

Ёлғон хабар тарқатгунча келиб, пахта терсин!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Марказий сайлов комиссиясидан хушхабар!

📱Эндиликда "Saylov2021" мобил иловасини нафақат Google Play тизими орқали, балки iOS операцион тизими орқали ҳам бепул юклаб олиш мумкин.

📌 "Saylov2021" мобил иловада сайловларга оид барча янгиликлар бўлиб, улар кунма-кун янгиланиб боради. Шунингдек, у ерда сайловчи, сайлов комиссияси аъзоси, кузатувчилар, номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари учун барча зарур ҳуқуқий ахборотлар мавжуд.

Мобил иловани юклаб олинг ва муҳим сиёсий жараён янгиликларидан хабардор бўлинг!

🔹 Google Play Market орқали юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.uicgroup.elections

🔹 App store орқали юклаб олиш: https://apps.apple.com/us/app/saylov-2021/id1578455432

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ғиждувонда ташкил этилган "Ғиждувон олимпия терма жамоаси" ёшларни билимли ва ҳар томонлама зукко этиб тарбиялашга хизмат қилади

⚠️Шошилинг! "Ғиждувон олимпия терма жамоаси"га кириш учун қабул бошланди!

📌 Онгда тез ҳисоб-китоб қилади;
📌Туман, вилоят, Республика ва ҳатто Халқаро миқёсдаги олимпиадаларга қатнашиш имкони бўлади;
📌Ҳафталик ва ойлик тест синовларида қатнашиб, юқори балл йиғиш имкони берилади;
📌 Диққати мустаҳкамланади, хотираси ривожланади;
📌 Мактаб дастурини яхши ўзлаштиради;
📌 Фарзандингиз мослашувчан фикрлаш қобилиятига эга бўлади;
📌Доимий рағбатлантиришлар ва соғлом рақобат боланинг ўз устига ишлашига туртки бўлади;

Фарзандингиз келажагини биз билан биргаликда барпо этинг!

🔹 Жамоага барча 7-синф ўқувчилари орасидан янги иқтидор эгалари саралаб олинади.

📌 Шошилинг, ўринлар сони чекланган.

☎️ Мурожаат учун: +99891 646-14-42 Хуршид Тўхтаев

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - Туркманистон: Стратегик шериклик янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойиди

Узбекистан - Туркменистан: Стратегическое партнерство наполнилось новым, еще более весомым практическим содержанием

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бухорода «Кексалар ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун нафаси | “Кексалар ҳафталиги”: шаҳар ва туманлардан келган якка-ёлғиз қариялар бепул тиббий кўрикдан ўтдилар (видео)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube