BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.2K subscribers
75.2K photos
10.8K videos
20 files
38.9K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ZO'R TV" телеканали "Bu kun" информацион дастури| COVID–19: Ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Факт 24" дастурида: Вобкент туманидаги "Шоҳнигор" маҳалласига оби-ҳаёт келди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Маҳалла йўллари таъмирида депутатнинг ҳам ҳиссаси бор

Жамоатчилик орасида халқ вакили сифатида ташаббус кўрсатиб, ўз хизмат вазифасига биноан аҳолини қийнаётган муаммолар ечимига сидқидил ёндашаётган, бошқача айтганда “қаловини топиб қорни ёндираётган” депутатлар сафи ҳам кенгайиб бораётгани қувонарли, албатта.

Жумладан, Халқ депутатлари O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодир Хамдамовни ҳам ана шундай тиниб-тинчимас депутатлар қаторига қўшиш мумкин. У ваколатли шахс сифатида ўз сайлов округи ҳудудига кирувчи Баҳоуддин Нақшбанд, Абулқосим Сифатмуний ва Маҳмуд Торобий маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларни таъмирлаш, рисоладагидек кўринишга келтиришда вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси билан яқин ҳамкорликда хайрли ишга бош қўшиб келмоқда.

Сўнгги бир ой давомида Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласидаги Абдулазим Сомий кўчасининг 500 метр узунликдаги, Абулқосим Сифатмуний МФЙ даги 400 метр узунликдаги ички кўча ва Маҳмуд Торобий маҳалласидаги Абдухолиқ Ғиждувоний кўчасининг 2 километр қисми асфальтлаштирилгани бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли учун кўпдан кутилган воқеа бўлди.

Шунингдек, “Ўтрор” мавзесининг ички йўли асосини қуриш ва шағаллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳозиргача бу йўлнинг 761 метр қисми шағаллаштирилиб, аҳолига қулайлик яратилди. Муҳими, йўл инфратузилмасига дахлдор ишлар йил якунига қадар ўрганишлар, аҳолидан тушаётган мурожаатлар асосида тизимли давом эттирилади.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали | Ёшлар – учинчи ренессанс бунёдкорлари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг юртим" телеканали "Hudud" информацион дастурида: Қоракўлда раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ ҳақиқий аҳвол қандай? Бу борада қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? Қатъий карантин жорий қилинадими?

BUXOROTV.UZ орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

YouTube орқали томоша қилиш

Мавзу юзасидан савол ва таклифлар жонли эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02, 65-223-66-03 телефон рақамлари ҳамда @btvuzbot орқали қабул қилинади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#КунҲикмати

Ғолибларнинг олдида кимдир бўлади. Ҳатто, ютқазганларнинг ҳам қошида кимдир бор. Фақатгина таслим бўлганларнинг олдида ҳеч ким бўлмайди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги реконструкция ва модернизация ишлари ҳолати ўрганилди

📍https://uza.uz/posts/281792

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Бугун мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай кетаяпти?

Айни пайтгача нечта одам касалликка қарши эмланди?

Асосан қайси вакциналар одамлар орасида машҳур бўлмоқда? Уларнинг орасида энг яхшиси, самарадори қайси бири?

📺 Бугун, 3 июль куни соат 11:15 да Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси орқали ушбу саволларга жавоб олишингиз мумкин.

💉Сессияда Ўзбекистондаги кўплаб соҳаларнинг таниқли намояндалари иштирок этишади ва студиянинг ўзида жонли эфирда вакцина оладилар.

🎥 Эфир "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри узатилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
👉 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
👉 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 565 000 сўм;
👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 400 000 сўмдан иборат.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастурида: Бухорода «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остидаги маънавий тадбирлар доирасида хайрли ишларга қўл урилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#МашҳурИқтибос

Агар азобни сезаётган бўлсанг – тириксан. Агар ўзгалар азобланаётганидан азият чексанг демакки, инсонсан.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Коронавирусга қарши ихтиёрий вакцина олган талабаларга контракт тўловида 10% чегирма берилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

❗️Коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов-контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Диққат, эълон!

Бухоро вилояти аҳолиси ва меҳмонлар диққатига!

Фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари огоҳлантиради:
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан иссиқ ҳаводан ҳимояланиш чораларини кўринг. Бунинг учун, зарурат бўлмаган ҳолларда куннинг иссиқ пайтларида ташқарида юрманг, кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг. Санитария қоидаларига риоя этилмаган ҳолда тайёрланган маҳсулотларни ҳамда мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилманг. Рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилманг. Айниқса, ёш болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар, сурункали касаллиги бор яқинларингизнинг саломатлигига эътибор беринг. Ёнғинлар келиб чиқишидан эҳтиёт бўлинг.

Унутманг, ҳаётингиз ва саломатлигингиз – энг катта бойлигингиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​❗️“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра, июль ойининг биринчи ярмида юртимизга иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида ҳудудларда об-ҳаво ҳарорати ўта кескин (45°С ва ундан юқори) кўтарилиши кутилмоқда.

Бундай фавқулодда вазиятда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида вилоятда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият хусусида бугун, 4 июль куни соат 20.30 дан бошлаб “Бухоро“ телеканали орқали эфирга узатиладиган ”Кун мавзуси“ кўрсатувида сўз боради.

Спикерлар:
1. Аскар Баҳронов – Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
2. Ашур Тўхтаев – вилоят осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи.
3. Юнус Бахронов – "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали бош муҳандиси;
4. Баҳодир Ҳаётов – "Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбари;
5. Дилмурод Янгиев – Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

Шунингдек, кўрсатув трансляциясини Facebook ҳамда YouTube орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мавзу юзасидан савол ва таклифлар жонли эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02, 65-223-66-03 телефон рақамлари ҳам @btvuzbot орқали қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро шаҳар ҳокимлиги тажрибали ёш журналистларни Матбуот хизмати бўлимига танлов асосида ишга қабул қилади

Номзодга
қўйиладиган талаблар:

👉 Аввало, ўз касбини севадиган ва унга масъулият билан ёндашадиган, 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган, жойлардан тезкор репортаж тайёрлаш, янгиликларга тезкор муносабат билдириш, зарур пайтда керакли материални тайёрлай олиш қобилиятига эга бўлиши ва журналистика соҳасида олий таълим олган бўлиши лозим. Чет тилларини билиш номзодга устунлик беради.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги сизга:

👉 Энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
👉 шаҳар ҳокимлиги биносида шинам кабинет;
👉 шартнома асосида тўланадиган иш ҳақи;
👉 ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият ва бошқа қулайликларни таклиф этади.

📂Номзодлар жорий йилнинг 5 июль санасига қадар @Buxoro_shahar_hokimligiBot манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар – нашр этилган мақолалардан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар) юборишлари сўралади.

☎️Мурожаат учун телефон: +998 971334787

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Маҳалла — меҳрхона

Маҳалла эшигидан қадам босган ҳар бир фуқаро меҳр истаб киради. Унга озгина кўмак берилса борми, боши осмонларга етади.
Шўрча маҳалласи фаолиятидан одамлар розими?

Йил бошида Шўрчада ишсизлар кўпчиликни ташкил қиларди. Улар шароити ўрганилиб, "Темир дафтар"," Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" га киритилди. Мақсад – уларни ҳалол меҳнат, тадбиркорлик билан оила иқтисодини кўтариш эди.
6 кишига кредит асосида иссиқхоналар қуриб берилди. Зарнигор Хўжаева, Иқбол Қўзиева, Мадинабону Қосимовалар яхшигина фойда кўришди, қўллари пуллик бўлди. Кам таъминланган Гулбегим Паноевага эса бир сотихли иссиқхона текинга қуриб берилди.

Икки аёл — Муҳай Жўраева ва Гуласал Деҳқоновалар эса кредит олиб контейнер ва тикув машиналари сотиб олишди. Ҳам ўзлари ва бошқаларни ҳам ишлик қилишди.
Феруза Баротова, Озода Самадова, Матлуба Бердиевалар ҳам тадбиркорликни йўлга қўйишди.

Ғалладан бўшаган майдонлардан 270 кишига 25 сотихдан ер ажратиб берилди.

— Биз ерга ишлашни истамаймиз, – дегувчиларга ерга экин экиб, ундириб ҳам берилди.

«Аёллар дафтари» қайта шакллантирилиб 14 нафар аёл киритилди. Уларнинг уч нафари ишсиз, иккиси боқувчисини йўқотган, 3нафари тиббий кўмакка муҳтож, иккитаси ногирон. Энди уларнинг муаммолари ечилади.

Кимдир моддий ёрдам ололмаганидан маҳалладан норозидир, беш бармоқ бир хил эмас, ахир?

Барибир, маҳалла — меҳрхона вазифасини ўташга интилмоқда. Булар ҳақида Шўрча маҳалласи раиси Саодат Деҳқоновадан эмас, одамлардан билиб олдик.

Махфират Атоева,
Ромитан тумани

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube