BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.2K subscribers
75.2K photos
10.8K videos
20 files
38.9K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Диққат!

❗️3-5 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44° гача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

👉 6-8 июлда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқлик кўтарилиши кутилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Пешкў туманида 1 032 та тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашилди

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Пешкў туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда ҳамда тадбиркорларнинг бизнес ҳамкорларини топишда кўмаклашилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Пешкў тумани давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан 1 032 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди.

Шундан, 217 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилди. 20 тасига солиқ режимини танлашда амалий кўмак берилди. 71 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби тушунтирилди. 6 та тадбиркорлик субъектига 3279,8 млн сўмга қўшилган қиймат солиғидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди ва бошқа йўналишларда тадбиркорларга кўмаклашилди.

Шунигдек, 207 та бошка идора ва ташкилотларга боғлиқ бўлган муаммолари ҳам ижобий ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Айни пайтда 5 та янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларга 1008,4 млн. сўм банк кредити олиб беришга кўмаклашилди. Жумладан, “Мовий осмон замини ёшлари” МЧЖга ускуна харид қилиш учун 450 млн сўм, “WHITE ECO COTTON” МЧЖга ускуна харид қилиш учун 235,0 млн сўм, “Миришкор Мега строй транс” МЧЖга фаолиятини кенгайтириш учун 215,0 млн сўм. кредит маблағлари ажратилди.

Олиб борилаётган бу каби ишларнинг амалий натижаси сифатида тадбиркорлар сони ортиб, провардида янги иш ўринлари яратилиб, солиқ тушумларининг ўз вақтида бюджетга келиб тушишига эришилмоқда.

Ҳ.Сафаров,
Пешкў туман ДСИ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Шўъбаси бошлиғи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди.

Ушбу (@YerNazoratBot) телеграм-бот орқали фуқароларимизда ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган, азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг!

Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ БУХОРО ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

❗️Бухоро шаҳридаги Кўксарой кўчасидан ўтувчи ер усти кесими 76 ммли паст босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида шаҳардаги "Шарқ юлдузи"маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига жорий йилнинг 1 июль куни соат 13.30 дан 17.00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

❗️“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали табиий газ таъминотидаги етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидан видео дайджест

Видео дайджест с Форума молодёжи и студентов Узбекистана

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Бухоро вилоятидаги янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Олот тумани ҳокимлиги:
—Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси.

Вобкент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими:
— Бошлиқ ўринбосари.

Қоракўл тумани ирригация бўлими:
— Бошлиқ ўринбосари.

Бухоро вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
—Ромитан тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси.

— Қоракўл тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июлдан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан иқтибослар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2 июль – Ўзбекистон Республикаси
Давлат герби қабул қилинган кун

ГЕРБИМ — БАҒРИКЕНГЛИК ТИМСОЛИ

Асрлардан ғолиб, йиллардан мағрур,
Улуғ йўл бағрида унган ғурурсан.
Думалоқ дунёда адл туролган,
«Ўзбекистон» деган олтин муҳрсан.

Ўзинг теграсида қизарган офтоб,
Сен халқим кўнглида очилган пахта.
Юрагида нишлаб турса бошоғи,
Ҳумонинг бағрида мужассам бахти.

Навқирон йилларнинг нафаси узра,
Тоғлару боғларда тебранса бешик.
Ҳар ён таралганда бахтнинг нафаси,
Улуғ манзилларга очибсан эшик.

Дунёга ўргатган бахтли яшашни
Замин кипригига инган меҳрсан.
Жаҳон пештоқида навқирон имзо —
«Ўзбекистон» деган олтин муҳрсан.

Дилфуза МАҲКАМОВА,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube