BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.4K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
«Бир неча давлат туҳфасига тенг хазина»

Аштархонийлар сулоласидан бўлган Абдулазиз Муҳаммадхон (1645 – 1681) ўз ҳузурига Ҳожи Ёдгорни чорлаб, Ҳофиз Шерозий девонини чиройли ҳуснихатда кўчиришни амр қилади.

Ҳожи Ёдгор девонни кўчириш учун оз эмас, кўп эмас, етти йил вақт сарфлайди. Буюртма рисоладагидек адо этилади.

Бу орада Бухоро хони Эрон давлатига элчиларини жўнатиш тараддудига тушади. Шу давлат ҳукмдори Сулаймон Сафийга аталган қимматбаҳо совғалар қаторида Ҳожи Ёдгор томонидан кўчирилган Ҳофиз Шерозий девони ҳам бор эди.

Карвон узоқ йўл босиб, манзилга етади. Элчиларга ҳурмат – эҳтиром кўрсатилади.

— Эрон шоҳи девонни қўлига олар экан, хаттотлик санъатининг юксак намунаси бўлган бу китобга «Бир неча мамлакат туҳфасига тенг хазина», деб баҳо беради, — дейди Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси мударриси, манбашунос Абдулғафур Раззоқов. — Ҳа, қадимда аждодларимиз ана шундай бебаҳо маънавий хазиналарнинг ижодкори сифатида обрў-эътибор топишган.

Ҳожи Ёдгорга келсак, у Бухоро хаттотлик мактабининг тенгсиз вакилларидан саналади. Манбаларда айтилишича, Ҳожи Ёдгор устози Мирҳусайн Кашмирийдан хаттотлик санъати сирларини ўрганган.Маҳоратига тан бериб, уни «Иккинчи Мирали» деб аташган экан.Гап шундаки, ушбу мактабга тамал тоши қўйиб, эл – юрт орасида донг таратган аждодларимиздан бири Мирали Ҳиравий ( вафоти 1557 йил) эди.

Истам Иброҳимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Пешкўда Бухоро давлат тиббиёт институти кафедраси ташкил этилди

Жорий йил 21-22 январь кунлари Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига ҳам бир қатор топшириқлар берган эди. Жумладан, институт ректори Шуҳрат Тешаевга институтда фаолиятини ислоҳ қилиш ҳамда амалий фаолиятни асосан чекка ҳудудларда амалга ошириш вазифасини қўйган эди.

Шундан вазифалар ижроси доирасида Пешкў туман тиббиёт бирлашмасида ҳудуд аҳолиси учун сифатли тиббиёт хизматини ташкил қилиш мақсадида Бухоро давлат тиббиёт институтининг Ички касалликлар кафедраси филиали очилди. Тиббиёт бирлашмасида соҳага оид фанларни ўқитиш учун маъруза хонаси ташкил этилган.

Бу ерда талабалар поликлиника тиббий бригадаларига бириктирилган ҳолда тиббий кўрикларда иштирок этишмоқда. Айниқса, даволаш йўналишининг битирувчи курс талабалари шу кунларда Пешкў туманида Тиббиёт бирлашмага қарашли Марказий поликлиникада профессор-ўқитувчилар назорати остида амалий машғулотларни ўтамоқда. Бундан ташқари талабалар, саломатликни сақлашда профилактика жараёнлари, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя этиш борасида тушунтириш тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Бугунгача Олот, Вобкент ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаларида институтнинг кафедра филиаллари ташкил этилган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Ҳудудлар раҳбарлари Тошкент тажрибасини ўрганмоқда

Бухоро вилоят шаҳар ва туманлар раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги ўзгариш ва янгиланишлар билан танишуви давом этмоқда.

Бугун 4 та секторлар раҳбарлари, шунингдек, шаҳар-туманлар ҳокимларидан иборат делегация аъзолари пойтахтимизда сўнгги йилларда бунёд этилган иншоотлар, шаҳарнинг иқтисодий ва маданий объектларини кўздан кечирдилар.

Ташриф давомида Яшнобод туманидаги “Технопрак” мажмуаси, Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи”, Tashkent city ва Congress Hall мажмуалари ҳамда Hilton меҳмонхонасининг иш фаолияти билан атрофлича танишдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Forwarded from Buxoroisharif.uz
Azalshoh Hamroyev O‘zbekiston Respublikasi DXX raisining 2021-yil 11-yanvardagi buyrug‘iga asosan “Ma’naviy-ma’rifiy ishlar a’lochisi” ko‘krak nishoni va pul mukofoti bilan taqdirlandi. Nishon va mukofotni DXX Buxoro viloyat boshqarmasi boshlig‘i Alisher Erkayev topshirdi

Kanal: @buxoroisharifuz
Xabar berish: @buxoroisharifuzbot
🇺🇿🇷🇺 Россиялик ўқитувчилар Бухорога етиб келишди

🔹 Бугун, 3 февраль куни А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг 5 нафар ўқитувчилари Бухорога етиб келишди.

🤝 Меҳмонлар вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари томонидан Бухоро темир йўл вокзалида муносиб кутиб олиндилар.

📝 "ZO‘R” ("Класс") лойиҳасининг 2-босқичи доирасида эндиликда ушбу ўқитувчилар бир йил мобайнида умумтаълим мактабларида педагогларимиз билан ҳамкорликда рус тили ва рус тилида ўқитиладиган умумтаълим фанларидан ўқувчиларимизга сабоқ беришади.

☑️ Шу мақсадда уларга фаолият юритишлари белгиланган мактаблар ҳудудида вақтинча яшаш учун хонадонлар ажратилди. Меҳмонлар масъуллар томонидан яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
#ТасвирдагиҲикмат

Муваффақият – бахт калити эмас. Бахт - муваффақиятнинг энг муҳим калити. Агар шуғулланаётган нарсангизни ёқтирсангиз ва бахтни ҳис қилсангиз — албатта муваффақиятга эришасиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйлардан харид қилганда алданиб қолманг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
Марказий сайлов комиссиясининг “Бухоро вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шу йил 4 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Бухоро вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/electionsuz