BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.5K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
​​#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Олот тумани «Ялангкўл замини» фермер хўжалиги туманда биринчи бўлиб ғалла топшириш бўйича шартномавий режани бажарди. Олот туманида жорий йил 5 минг 6 гектар майдонга ғалла экилди. Давлатга 12 минг 269 тонна ғалла маҳсулотини етиштириш режалаштирилган.

Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли олиб борилиши ва ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилган. Зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди. Туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари ғалладан мўл ҳосил олиб, шартнома режаларини бажармоқда.

Тумандаги «Хосабўйи» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Нурбек Полвонов раҳбарлигидаги "Ялангкўл замини” фермер хўжалиги биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини бажаргани тезкор амалий ишларнинг натижасидир. Фермер хўжалиги 62,8 тонна ўрнига 64 тонна ғалла топширди, аҳил жамоа 70 центнер ҳосилдорлик қайд этди.

Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Хабар бериб бораётганимиздек, шу кунларда вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари учун очиқ ва амалий учрашувлари ташкил этилмоқда. Навбатдаги ана шундай учрашув Олот туманидаги турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар иштирокида ўтказилмоқда. Қайд этиш жоизки, учрашувга қадар ўтган вақт мобайнида вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган тегишли ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудудда тадбиркорларни қийнаб келаётган, улар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни ўрганишди. Ўрганишлар давомида 113 та муаммоли масалалар мавжудлиги аниқланди. Улар туман, вилоят ва республика даражада ҳал этилиши бўйича тоифаланди. Шунга кўра, ҳозирда шахсан вилоят ҳокимига учрашишни истаб, рўйхатдан ўтган тадбиркорлар сони 31 тани ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Учрашувда тадбиркорлар асосан банк кредити ва субсидиялар ажратиш, ер-мулк муносабатлари, чорвачилик учун озуқага ер бериш, божхона фаолияти ва шунга доир ишбилармонликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан вилоят раҳбарига юзланишмоқда. Билдирилаётган ҳар бир таклиф ва мурожаат тегишли ҳоким ўринбосарлари, масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Олот туманидаги турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар иштирокида ўтказилган навбатдаги учрашуви якунланди. Учрашув давомида Ботир Зарипов олотлик бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларини ҳам тинглади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатишга йўналтирилган анъанавий тадбирлар муҳим саналар олдидан янада тиғиз суръатга киради. Худди шундай, Янги йил байрами муносабати билан ўтказилаётган саховат тадбирлари юзлаб оилаларга бир олам қувонч олиб кирмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Олот туман Кенгаши қарори асосида “Меҳр–мурувват ойлиги” доирасида, қолаверса, янги йил Янги йил муносабати билан истиқомат қилувчи бир гуруҳ эҳтиёжманд, ногиронлиги бор 29 нафар фуқароларга 29 нафар фуқароларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Фуқаролар кўрсатилган эътибордан мамнун бўлиб, юртбошимизга ўз миннатдорликларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

"Shoh Gold tekstil" МЧЖ томонидан Олот туманидаги "Халифа-1" КСЗда қиймати 40 млрд сўм бўлган трикотаж мато ва тайёр кийимлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Корхонада биринчи босқичда 17 млрд сўм инвестиция киритиш шарти билан ер участкаси 10 йиллик ижара ҳуқуқи асосида ажратилиб, 31 млрд сўм инвестиция киритиш орқали бўз мато тўқув ускуналари ўрнатилган ва 54 та иш ўрни яратилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса мато ва тайёр кийимлар ишлаб чиқарилиб, яна 60 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳа жорий йил якунига қадар тўла қувватда ишлай бошлайди. Натижада бюджетга қўшимча 3 млрд сўм тушум тушиши таъминланиб, экспорт ҳажми 1 млн долларга, маҳаллийлаштириш даражаси 45 фоизга етқазилади.

Вилоят ҳокимлиги ва бошқармалар, тижорат банклари масъулларидан иборат ишчи гуруҳи мазкур корхонада бўлиб, унинг фаолиятини ўрганди. Фаолиятда юзага келаётган муаммоларни ечиш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумотларга кўра, Олотда иккита ҳудуддаги кичик саноат зоналарида қиймати қарийб 70 млрд сўмлик 3 та йирик лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Олот тумани "Халифа" КСЗда лойиҳа қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг "Олот Асака текстиль" йигирув-тўқув корхонаси барпо этилмоқда. Мутасаддилар мазкур объектда ҳам бўлиб, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашиб, муаммолари ўрганилди.

Лойиҳа тўла қувватда иш бошласа, 1 000 та иш ўрни яратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Олот тумани пахтакорларига жорий мавсумда ерларнинг шўрланиш даражаси юқорилиги, мелиоратив ҳолатининг барқарор эмаслиги, ноқулай об-ҳаво шароити жорий мавсумда ҳам маҳаллий деҳқон фермерлар учун пахта ҳосилини етиштириш, парваришлаш ва йиғиб олишда бирмунча қийинчиликлар туғдиргани сир эмас. Бироқ ўз ишининг моҳир ва билимдонлари томонидан олиб борилган барча зарур чора-тадбирлар туфайли 206 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 7 минг 652 гектар майдондан 29 минг тоннага яқин “оқ олтин” хирмони яратилиб, пахтакор-деҳқонларнинг юзи ёруғ бўлди.

Айниқса, бу борада юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, хусусан, замонавий томчилаб суғориш технологиялари ҳамда жорий этилган кластер тизими мана шундай мураккаб шароитда яна бир бор ўз афзалликларини кўрсатди.

Пахта йиғим-терими мавсумига ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. Меҳнат унумдорлиги ва иш сифати биринчи навбатда ишчилар учун яратилган қулай иш шароити ва уларнинг саломатлиги, моддий ва маънавий манфаатдорлигига боғлиқ.

Олот туманида давом этган ўрганишлар "Ўзбекистон" ҳудудидаги Шаҳзод Қазоқов бошчилигидаги "Иброҳим Полвон" фермер хўжалиги далаларида кечди. "Оқ олтин"нинг иккинчи терими давом этаётган айни кунларда ҳосилдорлик кўрсаткичи гектарига 40 центнердан кам эмас. Аграр тармоққа илм-фан технологияларининг жорий қилинаётгани ҳосил салмоғини оширмоқда.

Мутасаддилар томонидан теримчилар, уларга муносиб меҳнат шароити яратилгани, миллий бойлигимизни нес-нобут қилмасдан йиғиб-териб олиш масалаларига эътибор қаратилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube