Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#пахта_2024
Янги авлод пахта териш машинаси теримда иштирок этмоқда
Бухоро туманида Хитойнинг “Boshiran” компаниясида ишлаб чиқарилган, кунига 40-50 тоннагача пахта териш қувватига эга "Boshiran 4 МЗ-2А" русумли пахта териш машинаси иш бошлади.
Мазкур юқори унумдор пахта териш машиналарини 76-90 схемада экилган пахта майдонлари учун мўлжалланган.
Ўтказилган тажрибалар ушбу комбайнда терилган пахта далаларида ҳосилдорлик қўлга терилганга нисбатан 5-6 центнергача юқорилигини кўрсатди. Шунингдек, 1 кунда 400 нафар одамнинг ўрнини боса олиши фермерларимизга қулайлик яратмоқда.
Бу каби терим машиналари оқ олтинни ёмғирли кунларга қолмасдан сифатли териб олишга хизмат қилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube