#Бокс
#эътироф
Хабарингиз бор, Бирлашган Араб Амирлигининг Алъ-Айн шаҳрида жорий йил 27 август 10 сентябрь кунлари давомида бокс бўйича кичик ўсмир қизлар, кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида юртимиз спортчилари юқори натижаларни қайд этишди. Улар орасида 7 нафар бухоролик чарм қўлқоп усталари ҳам бор.
Хусусан, Мафтуна Янгиева(-75 кг), Элёр Рустамов,(-48 кг), Беҳруз Қурбонов(-52 кг), Жаҳонгир Зайниддинов (-57 кг), Ислом Салихов(+80 кг)лар олтин медални қўлга киритган бўлса, Муҳаммадали Истамов(-43 кг), Диёрбек Муродуллоев (-70 кг)лар кумуш медалга эга чиққан эди.
Бугун, 13 сентябрь куни Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Хамраев, Бокс федерацияси вилоят бўлими раҳбари Нодир Ҳамдамов, спортчилар, муроаббийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда юртимизда спорт соҳасида улкан ютуқлар қайд этилаётганини таъкидлаб, бунда бухоролик спортчи ва мураббийларнинг ҳам ҳиссаси катта эканини айтишди. Хусусан, Париж шаҳрида ўтказилган олимпия ва паралимпия ўйинларида вилоятимиз спортчиларининг кўрсатган натижалари ёдга олинди.
Шундан сўнг ғолиб ва совриндорлар ҳамда уларнинг мураббийлари, қолаверса, Осиё ва жахон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган қатор турнирлар ғолиби Одилжон Аслонов 10 млн сўмдан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Қозоғистон давлатида бўлиб ўтган IBA чемпионлар оқшомида 71 кг вазн тоифаси IBA Осиё камари соҳибига айланган Саиджамшид Жафаровга “Cobalt” автомашинаси, унинг мураббийси Ҳамза Авезов 30 млн сўм пул мукофоти тантанали топширилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#live
#doǵiston #derbent
Жорий йилнинг 12 - 15 сентябрь кунлари Доғистоннинг Дербент шаҳрида “Xraniteli traditsiy” (Анъаналарни сақловчилар) туризм ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг қатор давлатларидан ҳунармандлар ва туризм соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
“Xraniteli traditsiy” туризм ярмаркасида Бухоро павильони ҳам ташкил этилган бўлиб, унда Бухоро ҳунармандлари, туризм соҳаси вакиллари ҳамда фольклор жамоалари қатнашмоқда.