BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.6K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси халқ хизматида


Мустақиллик байрами муносабати билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Ушбу савдо ярмаркаларида кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига мақбул нархларда сотувга қўйилган. Расталар ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, салқин ичимликлар, гўшт, гуруч, умуман олганда, байрам дастурхони учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилмоқда.

Жумладан, Бухоро тумани "Галаосиё деҳқон бозори"да ташкил қилинган ярмаркада ҳам аҳоли учун зарур бўлган мева-сабзавот, мол, қўй ва товуқ гўштлари, балиқ, тухум, шакар, гуруч, картошка, пиёз, қандолат каби озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ўқув қуроллари арзон нархларда сотилиши таъминланмоқда.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бундай ярмаркалар маҳаллаларда ҳам ташкил этилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани

⚡️Ромитан туманида "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди

Халқимизда муҳим саналар олдидан янги объектларни фойдаланишга топшириш яхши анъана тусига кирган. Шу муносабат билан Мустақиллигимизнинг қутлуғ 33 йиллик шодиёналари арафасида ҳудудларда бир қанча ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига янада қулайликлар яратиш мақсадида куни кеча Ромитан тумани "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳам ана шундай эзгу анъаналар сирасига киради.

Маҳалла биносининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар кейинги йилларда юртимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, яратилаётган шарт-шароитлар маҳалла "еттилиги"ни янада самарали фаолият олиб боришида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

Шу вақтгача 2-сон умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган маҳалла ходимлари эндиликда қулай, шинам замонавий хоналарда фаолиятларини давом эттиришади. "Ифтихор таъмир" МЧЖ томонидан ҳомийлик йўли билан қурилган мазкур бино моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. Тадбир иштирокчилари янги бинодаги шароитлар билан яқиндан танишишди.

“Байрам арафасида маҳалламиз учун кичик бир тарих бўлди, сабаби барча қулайликларга эга бўлган бинода иш бошлаяпмиз,-деди "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бобур Беҳбудов. - Президентимиз томонларидан белгилаб берилган тамойил асосида иш олиб боришга, маҳаллада жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш ва оилавий даромадларини оширишга, миллий қадриятларимиз асосида турли тадбирларни ташкил қилиш масъулиятини юкламоқда.

Маълумот учун, "Ибн Сино" маҳалласида 3253 нафар аҳоли, 750 та хонадон ва 812 та оила истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудида 3 та умумутаълим мактаби, 1 та спорт ва 1 та мусиқа мактаби ҳамда 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бор. Шунингдек, 6 та маъмурий бинолар ҳам мавжуд.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Шофиркон туманидаги марказий ўйингоҳ ўтган 2023 йилда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция ишлари олиб борилган эди. Натижада трибуналар янгиланди, стадион атрофи темир тўсиқлар билан ўралди, югуриш йўлаклари соз ҳолга келтирилди, меҳмонлар учун саҳн ва ишчи-ходимлар учун мўлжалланган хоналар таъмирланди. Бироқ маблағ етишмовчилиги сабаб футбол майдони чимини қайта ётқизиш, дренаж тизимини янгилаш ишлари якунига етказилмай қолди.

Мустақиллик байрами арафасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ўйингоҳда бўлиб, мавжуд муаммони ҳал этиш таклифларини ўрганди. Шундан келиб чиқиб, ўйингоҳга тез орада сунъий чим ётқизиш, ёшларнинг футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишлари учун қулайликлар яратиш юзасидан зарур вазифаларни белгилаб берди. Ушбу хайрли ташаббус асосида ҳозирда марказий ўйингоҳда ҳозирда сунъий чим ётқизилишига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик “Пахтакор” маҳалласида яшовчи аҳоли ҳам юқори кайфиятда қарши олишди. Бунинг боиси, кўп йил таъмир кўрмаган Теракзор кўчасининг йўллари Жондор туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ишчи-мутахассислари томонидан асфальтлаштирилиб, ҳайдовчи ва йўловчиларга қулай шарт-шароит яратилганидир.

Шунингдек, Тобагар ҳамда Намгони маҳаллаларида жами 2 км узунликдаги йўл қисми асфальтлаштирилди.

Дарвеши қишлоғидаги 4 та кўча ички йўлининг 1 минг 600 метр масофадаги қисмини шағаллаштириш ишлари ҳам якунланди.

Кўп йил ўнқир-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган йўл ташвиш-муаммоси бугун босқичма-босқич ҳал қилинаётгани йўловчи ва ҳайдовчилар учун ҳам кўпдан кутилган янгиликдир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг апрель ойида Жондор туманидаги “Пўлоти” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси устидаги cув сатҳидан баландлиги 15, эни 20 метрча ва узунлиги салкам 40 метр масофадаг кўприк белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк машинасинин ўтиши оқибатида қулаб тушган эди.

“Пўлоти” маҳалласини Жондор туман маркази билан боғловчи кўприкда бошланган таъмирлаш ишлари ҳозирда жадаллашган. Айни пайтда кўприксозлар кўприк ости устунларини ўрнатмоқдалар. Демак, тез орада мазкур кўприк ўз атрофида 6 та қишлоқни бирлаштирган “Пўлоти” маҳалласида яшовчи 8 500 дан ортиқ фуқаро ва ҳайдовчи учун катта қулайлик яратади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

     Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 декабрдаги 723-сонли қарорига мувофиқ, Бухоро вилоятида 54 километр узунликдаги цемент-бетон қопламали қишлоқ автомобиль йўлларини реконструкция қилишнинг манзилли дастурига киритилган Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи 4К165 "Ромитан АБЗ — Хўжазафарон қ.", 4Н190 "Саидмуродхўр қ. — Денов ш. — Ободхўжа қ." ва 4Н191 "Ишкон қ. — Қушчи қ. — Захкаш қ. — 4К165 автойўли" маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йӯллари -- “Туркистон”, “Навгахон” ва “Ўзбек” маҳаллаларининг 15,5 километр узунликдаги йўлда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

     Ушбу йўлларни бетонлаштириш 2024 йил 18 апрелда тузилган шартномага асосан “China Railway 20 Bureau Group Corporation” хорижий корхона йўлсозлари томонидан бажарилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Азалдан йўл солган, кўприк қурган, сув келтирган элда азиз саналган. Бу борада Олот туманида ҳам амалга оширилаётган ишлар кўлами кейинги йилларда кенгаймоқда.

Туманнинг “Халифа” маҳалласи Аму-Қоракўл канали устидан "Шайх Адиз бобо" қабристонига ўтувчи пиёдалар осма кўприги таъмирланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ўз ечимини топмоқда. "Халифа", "Арабхона", "Солоқоровул" ҳамда "Жайхунобод" маҳаллаларини боғловчи кўприк 3 миллиарддан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилмоқда.

Айни кунларда мазкур объектда тупроқ ишлари якунланиб, бетонлаштириш, таянчларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Когон туман "Беклар" маҳалласидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 4H 165 автомобиль йўлининг 4 км қисмини туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан табиий офатларни бартараф этиш дастури доирасида асфальтлаштириш режа қилинган. Айни кунда туман ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ташаббуси билан лойиҳа дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига янада қулайлик яратиш ва умумфойдаланув автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Хабар берганимиздек, Шофиркон марказий ўйингоҳи 2023 йилда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган эди. Аммо, маблағ етишмовчилиги туфайли футбол майдонини зарур стандартларга мос ҳолга келтириш имкони бўлмаётганди.

Бундан бир ойча муқаддам вилоят ҳокими Ботир Зарипов туманга ташрифи чоғида мазкур ўйингоҳда ҳам бўлиб, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди, мавжуд муаммоларни ўрганди. Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари ўйингоҳга сунъий чим ётқизиш, бу борадаги ишларни қисқа фурсатда якунлаш ва мазкур ўйингоҳда турли мусобақаларни ўтказиш бўйича топшириқ берганди.

Шу кунларда стадионда сунъий чим ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Туман мутасаддиларининг маълум қилишича, “Марказий” ўйингоҳ шу ойнинг охирига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Қоракўл тумани марказида жойлашган “Ўзбегим” тўйхонасида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя реестрида рўйхатда турувчи оилаларнинг 28 нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Тўйда болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар суннат тўйлари ўтказилаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилакларини билдиришди. Юртимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

Тўй болаларнинг ҳар бирига бош-оёқ сарпо ва бошқа совғалар топширилди. Тадбирда ҳозир бўлган нуронийлар эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, Ватан ободлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар. Санъаткорларнинг наволари даврага ўзгача файз, болажонлар ва уларнинг яқинларига олам-олам завқ бағишлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоровулбозор_тумани

⚡️“Бўзачи”да пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда


“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги мавсумида ғолибликни қўлга киритган бўзачиликлар 1,5 км масофада пиёдалар йўлакчасининг қурилишига эришдилар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Эндиликда маҳалла ҳудудида истироҳат боғи ҳамда мўъжазгина спорт майдончаси ҳам қурилади.

Бу ишларининг барчаси “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

⚡️Шофиркон туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан жорий йил ёғингарчилик мавсумида корхона балансидаги 4Н 246 "Болтабоев.қ — Қинғинтепа.қ — Чуруқ.қ" автомобиль йўлининг (14-20) кмлари оралиғида табиий офат натижасида юзага келган нуқсонлар бартараф этилиб, асфальтлаштирилди.

Йўллар равонлиги, фуқароларнинг манзилга эсон-омон етиб бориши йўлида хизмат қилган барча йўлсозларга шу ҳудуд аҳли миннатдорчилиги чексиз бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM