⚡️“Roadshow” тақдимоти бўлиб ўтди
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бугун, 3 август куни Бухоро вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги “Roadshow” (тақдимот) ўтказилди.
Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтган тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Хамраев, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Фирдавс Норов ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбирда қатнашчиларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича тақдимот ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий ҳам амалий тушунтирилди.
“Roadshow” тақдимоти доирасида тадбиркорларга амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, йил бошидан бугунги кунга қадар 74 та 229,6 млрд.сўмлик давлат активлари савдоларга чиқарилган. Давлат активларининг сотишдан жами 101,5 млрд.сўм тушум таъминланган, жумладан, давлат активларини сотишдан 39,2 млрд.сўм, ер участкаларини сотишдан 62,3 млрд.сўм. Бугунги кунда 50 та қиймати 76,6 млрд сўмлик бўлган активлар бўйича савдолар давом этмоқда. Савдоси давом этаётган активларнинг 50 тасининг 10 таси бўйича 3 ойдан ортиқ сотилмаганлиги сабабли нархларни пасайтириш механизми қўлланилган, жумладан уларнинг 3 таси 50 фоизга, 7 таси 90 фоизигача пасайтирилган.
2024 йил январь-июль ойлари давомида бошланғич қиймати жами 908,3 млрд.сўмлик 4 497 та (1 805,1 гектар) ер участкалари жумладан, бошланғич қиймати 818,3 млрд.сўмлик 3 189 та (682,3 гектар) ноқишлоқ ерлари ва 89,9 млрд.сўмлик 1 308 та (1 122,9 гектар) қишлоқ хўжалиги ерлари аукцион савдоларига чиқарилиб, 705 таси (368,2 гектар) 198,1 млрд.сўмга, шундан 432 та (138,2 гектар) ноқишлоқ ерлари 179,4 млрд.сўмга ва 273 та (230 гектар) қишлоқ хўжалиги ерлари 18,7 млрд.сўмга сотилган. Шу билан бирга “YERELEKTRON” тизимида 3 338 та (464,7 гектар) ер участкалари бўйича ауксион савдоларига чиқариш мақсадида келилишув ишлари якунланмоқда.
Бугунги кунда бошланғич қиймати жами 1 трлн 91,1 млрд.сўмлик 6937 та (1 828,5 гектар) ер участкалари жумладан, бошланғич қиймати 1 трлн 15,4 млрд.сўмлик 5 902 та (935,5 гектар) ноқишлоқ ерлари ҳамда 75,7 млрд.сўмлик 1035 та (893 гектар) қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича аукцион савдолари давом этмоқда.
“Roadshow” тақдимоти давомида масъуллар тадбир қатнашчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM