Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#яшил_энергетика
#халқаро_ҳамкорлик
Бугун, 10 май куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Хитой Халқ Республикасининг "Fujian Mego Electric Power Group Co.,Ltd" компанияси бош менежери Zeng Zaoxing бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларини қабул қилди.
Учрашувда томонлар Бухорода яшил энергетикани ривожлантириш масалаларини батафсил муҳокама қилишди.
"Fujian Mego Electric Power Group Co.,Ltd" компанияси вакиллари ҳам ушбу йўналишда соҳага киритаётган янгиликлари, ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган қуёш панелларининг афзалликлари ва кенг имкониятлари тўғрисида тақдимот қилишди.
Шундан келиб чиқиб, қуёш панелларини тадқиқ қилиш ва яратиш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи компания вакиллари вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш заводлари ҳамда аҳоли хонадонларига келишув асосида қуёш панелларини ўрнатиш, шунингдек, йирик завод қуриш ва истиқболда уни янада кенгайтириш мақсадида эканлигини маълум қилди.
Вилоят ҳокими дунёда анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда ушбу лойиҳанинг Бухоро вилояти учун муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб, бу каби лойиҳаларга кўмак берилиши ва қўллаб-қувватланишини билдирди.
Бунда ўзаро кенг кўламдаги ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

⚡️Азиз бухороликлар, қадрли тадбиркорлар!
Кредит олишда қийналяпсизми? Бу борада муаммога дуч келдингизми? Балки фоиз ставкалари қизиқтирар?
Бу борада Сизга tadbirkor.buxoro.uz портали ёрдам беради!!!
Мазкур платформада кредит олиш истагида йўлланган аризаларни онлайн тарзда кўриб чиқиш ва уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилди.
Платформага келиб тушаётган ариза ва шикоятлар доимий равишда таҳлил қилиб борилади.
Шунингдек, юртдошларимиз @tadbirkor_murojaati_hokimlik_bot орқали ҳам мурожаат ва таклифларини юборишлари мумкин.
Ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида бўлади.
❗️Эслатма: Мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati
Ютуқ аксарият дадил ҳаракат қилгувчиларга насиб этади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ютуқ аксарият дадил ҳаракат қилгувчиларга насиб этади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза умумтаълим фанини билиш даражасини аниқловчи имтиҳонда 100 фоизлик натижани қайд этди
Бухоро шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Шаҳноза Баҳромова ҳақида аввал ҳам саҳифаларимиз орқали ёритган эдик. Адабиётга, шеъриятга ихлосманд бу ижодкор қизнинг шеър ва ҳикоялари республикамиз ва хорижий нашрларда эълон қилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, Шаҳноза икки йилдан буён фан олимпиадасининг вилоят босқичида она тили ва адабиёти фанидан ғолибликни қўлдан бой бермай келяпти. Яқинда у ўзбек тили ва адабиёти фанини билиш даражасини аниқловчи имтиҳонда муваффақиятли иштирок этиб, 100 фоизлик натижани қайд этди.
Шаҳноза бу ютуқларида устозлари Дурдона Аҳмедова, Дилафрўз Тўхтаева, Фотима ва Зуҳра Ҳайитоваларнинг ҳиссалари катта эканлигини алоҳида эътироф этади. Келажакда у ана шу устозлари каби ёш авлод қалбида она тилимиз ва адабиётимизга муҳаббат уйғотувчи ўқитувчи бўлишни мақсад қилган.