BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#сайёр_қабул

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов эртага, 1 май куни соат 10.00дан бошлаб Бухоро шаҳри аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказади.

Мурожаатларни жойида ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

📫 Манзил: Бухоро шаҳри 5-кичик ноҳия, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Қоракўл_тумани

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 апрель куни Қоракўл тумани Маданият маркази биносида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда нафақат қоракўлликлар балки қўшни Олот, Жондор туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқароларини ўзларини қийнаётган масалалар билан иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабулда 91 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Хусусан, фуқароларнинг электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари атрофлича ўрганилди.

Мурожаатчиларнинг 55 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.

Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Батафсил ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Бухоро_шаҳри
#инсон_қадри_учун

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммолар ечимини топишга имкон бермоқда. Қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Шу жиҳатдан вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг бугун, 1 май куни Бухоро шаҳрида ўтказган навбатдаги сайёр қабули анчайин самарали бўлди.

Қабулда нафақат Бухоро шаҳри, балки вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан келган 168 нафар фуқаронинг 200га яқин мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Қабулда фуқаролардан асосан даволаниш учун имтиёзли йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши, ишга жойлашиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер, имтиёзли кредит олиш, кадастр, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, шунингдек, суд-ҳуқуқ масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Кўплаб мурожаатлар қабул чоғида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди. Фуқаролар муаммоси ҳал этилиши умиди билан қабулга келган.

7 соат давом этган қабул давомида эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ўрганиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш баробарида аҳолини қийнаб келаётган қатор ижтимоий масалаларга ҳам ечим изланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул #Бухоро_шаҳри #Инсон_қадри_учун

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 163 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Бухоро_шаҳри

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 июнь куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда нафақат Бухоро шаҳри аҳолиси балки вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар билан иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабулда 237 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Хусусан, фуқароларнинг коммунал соҳа, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари атрофлича ўрганилди.

Мурожаатчиларнинг 200 нафарга яқини шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.

Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Батафсил ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#хотин_қизлар
#Жондор_тумани

Вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова оилаларнинг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, хотин-қизларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бартараф этиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Жондор тумани "Ушот" маҳалла фуқаролар йиғини биноси сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида хотин-қизларнинг уй-жой, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятида кўмаклашиш, субсидия ажратиш ва оила турмуш масаласидаги низолари юзасидан мурожаатлари тингланди ҳамда зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган хотин-қизлардан 43 нафари шахсан вилоят ҳокими ўринбосари билан мулоқот қилиб, таклиф ва мурожаатларини билдирдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube