2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда.
---------------------------------------------------
По состоянию на 29 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2002.
📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube

https://uza.uz/oz/politics/shavkat-mirziyeev-yurtdoshlarimiz-chinakam-sabr-to-at-va-mas-29-04-2020
Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда

uza.uz

⚡️⚡️ Коронавирусдан яна бир бемор вафот этди, умумий ўлим ҳолати 9 тага етди
1959 йилда туғилган пойтахтлик Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Шундан сўнг, унга ихтисослашган тиббий ёрдам бериш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига оғир ҳолатда ўтказилган.
Беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлганлиги сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бундан аввал , яъни 2-февралида у илк бор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ( инсульт) ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган ва даволаниб чиққан.
61 ёшли ушбу бемор даволаниш давомида кунлик аҳволи видео мулоқотлар орқали хорижлик ва мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.
Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.
Унга кўра 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:
✔️фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;
✔️фуқароларга –шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;
✔️олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклаш рухсат берилди.
Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.
❗️Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

🌤 30 апрель пайшанба куни учун об-ҳаво маълумоти (Бухоро вилояти учун)
🌥 Кундузи: +25...+30 даража илиқ атрофида
🌑 Кечқурун: +12...+17 даража атрофида
📝 Манба: https://meteo.uz
⭕️ Аъзо бўлинг: @buxorouz_official

ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ
1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар бермоқда.
1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.
2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.
30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Муносабат
Куни кеча республикамизга Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келди ва Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг баъзи туманларига зарар етказди. Табиий офат сабабли бир неча кишилар жарб кўрди, бир одам вафот этди. Уй-жойлар, автоулов воситалари, бинолар ва экин майдонлари анчагина зиён кўрди. Шу боис Президентимиз Бухоро вилоятига етиб бориб, мавжуд ҳолатни ўз кўзи билан кўрди, маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллари билан учрашди. Мамлакатимиз раҳбари, халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, бундай синовларни кўп енгиб ўтган, бу сафар ҳам зарур чора-тадбирлар қўрилиб, талофат оқибатлари тезда бартараф этилади, руҳни туширмай биргаликда курашсак, бу қийинчиликлардан кучли бўлиб чиқамиз, деб таъкидлади. Айниқса, ҳар битта маҳалла, ҳар битта кўча мен учун мукаррам, азиз халқимни асраш, қутқариш мен учун ҳам фарз, ҳам қарз, дея учрашув давомида юртимиз раҳбари томонидан айтилган сўзлар кишиларнинг тушкин руҳиятига кўтаринкилик бағишлади. Мана бу ҳақиқий маънода жон фидоликдир. Бундан эса ҳар бир элдошимиз ўрнак олса арзийди. Кўргиликларнинг боши ҳам, охири ҳам шу бўлсин, илойим. Давлат ва ҳукуматимиз томонидан халқ бахту саодати учун қилинаётган ҳатти-ҳаракатлар тез фурсатларда ўз натижасини беради. Худо хоҳласа, халқимизнинг жипслиги, меҳнаткашлиги, бардошлилиги ва муборак Рамазон кунларида қилинган дуолар самараси билан бу қийинчиликлар ҳам енгиб ўтилади.
Юртдошларимизга ёруғ кайфият бағишлаш мақсадида бир шеъримни эътиборларингизга ҳавола этмоқчиман.
ЗИЁРАТ
Доғ тушмаган дафтарим бор Бухорода,
Кўкка учган кафтарим бор Бухорода,
Дунёдаги кавсарим бор Бухорода,
Кел, борамиз Бухорога, эй дўстим.
Азиз пирлар – турбатимни ўйлайман,
Отам-онам – қурбатимни ўйлайман,
Қадду бастим, келбатимни ўйлайман,
Кел, борамиз Бухорога, эй дўстим.
Дардларимга дармон бўлган Афшона,
Сен чашмаи Айюб, ишқдан нишона,
Қалбимдаги поёни йўқ афсона,
Кел, борамиз Бухорога, эй дўстим.
Сенинг бирла қувватлидир иймоним,
Мағзи пучдир, дилсиз ўтган давроним,
Лайлак қўнган Минораи Калоним,
Кел, борамиз Бухорога, эй дўстим.
Ҳар кўнгилда муҳаббатдан арк қилсам,
Ишқсиз кечган дамларимни тарк қилсам,
Дилни кўклам, сўлмас яшил барг қилсам,
Кел, борамиз Бухорога, эй дўстим.
Балоларга балогардон, ўзингсан,
Кўп кўрганман номард, мардон, ўзингсан,
Бутун борлиқ ичра сирдон ўзингсан,
Кел, борамиз Бухорога, эй дўстим.
Кўрса олам, уммон каби тошсам ман,
Ортда қолса, уммондан ҳам ошсам ман,
Очилдастурхондай дилим очсам ман,
Кел, борамиз Бухорога, эй дўстим.
Ғайрат Мажид,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, шоир

Айни вақтда...
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 🇺🇿Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 2002 кишига етган. Улардан 1096 нафар киши тўлиқ соғайишган, 9 нафар бемор вафот этган.
АҚШдаги Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда 🌎дунё бўйлаб 3,19 миллиондан зиёд одамларда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Энг кўп коронавирус беморлари 🇺🇸АҚШда қайд этилган бўлиб, 1,03 млн нафари ушбу инфекция билан зарарланган.
Европа қитъасида коронавирус билан боғлиқ вазият аста секинлашмоқда, 🇪🇸Испанияда 236 минг, 🇮🇹Италияда 203 минг, 🇫🇷Францияда 166 минг, 🇬🇧Буюк Британияда 166 мингдан ва 🇩🇪Германияда 161 минг ортиқ коронавирус беморлари қайд этилган.
Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 🇹🇷Туркия (117 мингта), 🇷🇺Россия (99 мингта) ва 🇮🇷Эрон (93 мингта) мамлакатларида авжига чиқмоқа.
Коронавирус ўчоғи бўлган 🇨🇳Хитойда инфекцияга чалинган беморлар сони 83 мингга тенг бўлиб, ўсишда бутунлай тўхтади.
Қўшни давлатлар 🇰🇿Қозоғистонда 3205 нафар, 🇰🇬Қирғизистонда 746 нафар, 🇦🇫Афғонистонда 1939 нафар коронавирус беморлари аниқланган.

Forwarded from BUXORO IIB | Rasmiy kanal
Telegraph
Табиий офат оқибатлари бартараф этилмоқда
Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида зарар кўрган ҳудудларда табиий офат оқибатларини бартараф этиш, ободонлаштириш ва тартибга келтириш мақсадида Қоракўл тумани ҳокимлиги олдида барча масъул идора ва ташкилотлар ишчи хизматчилари билан йўриқнома…
2020 йил 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2017 нафарни ташкил қилмоқда.
---------------------------------------------------
По состоянию на 30 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2017.
📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
---------------------------------------------------
По состоянию на 30 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2017.
📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
📌 Муносабат
Бахтимизга омон бўлинг, Юртбошим!
2020 йилнинг 27 апрели яна бир муҳим воқеа сифатида тарих саҳифаларидан ўрин оладиган бўлди.
Қўшни Туркманистондан келган кучли шамол оқими мамлакатимизнинг бир неча ҳудудларига ёйилиб, аҳоли инфратузилмасига ҳамда қишлоқ хўжалигига ниҳоятда катта талафот етказди. Мутахассислар маълумотига кўра, Бухоро, Навоий, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятларига кириб борган кучли шамол секундига 30-40 метр тезликда ҳаракатланган. Ҳаммадан кўра Бухоро вилоятининг чегара ҳудудлари ҳисобланган Қоракўл ҳамда Олот туманлари бу талафотдан энг кўп зиён кўргани ҳам ҳақиқат.
Мазкур табиий офат натижасида ўнлаб юртдошимиз тан жароҳатлари олиб, шифохоналарга ётқизилдилар, бир нафар фуқаро вафот этди. Баъзи ҳудудларда электр таъминоти, мобил алоқа ҳамда интернет тармоғи билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Одамлар орасида сабабсиз ваҳимага берилганлар ҳам бўлди.
Айниқса, табиий офатга биринчилардан нишон бўлган Олот ва Қоракўл туманлари аҳолиси орасида “уйлар бир кечадаёқ сув остида қолиб кетади”, мазмунидаги миш-мишлар туфайли одамлар яшаш хонадонларини ташлаб, қирлар томон йўл олганликлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу эса ҳатто, хорижда бўлган кўплаб ватандошларимизни ҳам хавотирга солди.
Тожвирус пандемияси авж олган шундай нозик синовли кунларда давлатимиз раҳбари ўз халқи билан ҳамиша бирга эканини яна бир маротаба амалда исботлади. Табиий офат ҳақида хабар топган Президент дарҳол Бухорога қараб йўл олди. Вертолётда зарар етган ҳудудларни кўздан кечирди.
Президент фаоллар билан учрашувда бу каби офат илгари кузатилмаганини, айни бутун дунёдаги пандемия шароитида юза келган бу каби ҳолатлар бир синов эканини, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ҳар қандай синовларни енгиб ўтганини, бу қийинчиликларни ҳам биргаликда сабот билан енгиш халқимиз иродасига боғлиқ эканини таъкидлади.
– Мана шу улуғ айём кунларида, илоҳим, ҳамма бало шу билан ариган бўлсин. Бунда Нақшбанд бобомиздан руҳий мадад сўраймиз... Офат етказган зарар оқибатларини бартараф этиш ишлари қисқа фурсатларда амалга оширилади. Бу йўлда керакли ёрдамимни аямайман! – деди Шавкат Мирзиёев.
Юрт отасининг кўпнинг олдига чиқиб халқимизнинг руҳиятини кўтарувчи ҳароратли сўзларни айтганлари, очиғи, кўпгина бухороликлар қатори менинг-да қалбимни тўлқинлантириб юборди. Юртбоши дегани мана шундай бўлади, юрт бошига ташвиш келганида, унинг ёнида бўлади, юкига ўз елкасини тутади!
Илоҳим, заҳматкаш халқим, мустақил диёрим бахтига омон бўлинг, Президентим!
Ибодат Ражабова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси