#сув_таъминоти
#халқаро_ҳамкорлик
Ўтган йили “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси ўртасида мамлакатимизда сув таъминоти ва санитария соҳасида салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.
Имзоланган меморандумга кўра, томонлар Ўзбекистонда сув таъминоти ва оқова сувни чиқариб юбориш соҳасида ўқув маркази ташкил этиш учун зарур бўладиган маълумотларни тўплаш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишади.
Шунингдек, “K-Water” сув таъминоти бўйича мутахассислар малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳам “Ўзсувтаъминот” билан ҳамкорлик қилади.
Шундан келиб чиқиб, “K-Water” академияси кўмаги билан Осиё Тараққиёт банкининг “Шаҳарларни тайёрлаш дастури”га мувофиқ “Ўзсувтаъминот” АЖ делегацияси шу кунларда Жанубий Кореяда бўлиб турибди. Делегация таркибида хизмат сафарида бўлиб турган “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори Мўмин Амоновнинг маълум қилишича, ҳозирда улар “K-Water” академияси таълим тизими, жумладан, ўқув, сув тарқатиш марказлари, пилот сув тозалаш иншооти фаолияти билан яқиндан танишишмоқда.
Делегациянинг хизмат сафари 19 ноябрга қадар давом этади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоролик ўқувчилар "Vector 4.0" ўқув ҳакатони ғолиби бўлишди
Пойтахтимиз Тошкентда мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг дастурлаш ва ахборот технологияларига қизиқувчи ўқувчилари учун “Vector 4.0” ўқув ҳакатони бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Россотрудничество ва Қозон (Волга ўлкаси) Федерал университети томонидан ташкил этилган мазкур ҳакатонда Бухоро шаҳридаги 19-ИДУМ ўқувчиларидан иборат жамоа ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, бухоролик ўқувчилардан таркиб топган “Utopiya” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

⚡️Вилоят қўғирчоқ театридан ажойиб янгилик!
Жорий йилнинг 18 - 19 ноябрь кунлари театр жамоаси соат 11:00 ва 12:00да “Жўжачалар боғчаси” ҳамда “Дўстлик” спектаклларининг намойишига барча болажонларни таклиф этади!
Сиз ҳам албатта ташриф буюринг!
☎️Мурожаат учун телефонлар: (+99890) 710-18-21 / (+99865) 222-32-86
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Жорий йилнинг 18 - 19 ноябрь кунлари театр жамоаси соат 11:00 ва 12:00да “Жўжачалар боғчаси” ҳамда “Дўстлик” спектаклларининг намойишига барча болажонларни таклиф этади!
Сиз ҳам албатта ташриф буюринг!
☎️Мурожаат учун телефонлар: (+99890) 710-18-21 / (+99865) 222-32-86
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ногиронлар жамияти Бухоро туман бўлинмаси грант танлови ғолиби бўлди
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2023 йилда “Ногиронлиги бўлган ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида касб-ҳунарга ўргатиш ва спорт тўгаракларини ташкил қилиш” мавзусида эълон қилган 3-очиқ грант танловида Ўзбекистон ногиронлар жамияти Бухоро туман ҳудудий бўлинмаси 60 миллион сўм грант маблағига эга бўлди.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси 2022 йил “Маҳаллаларда аҳоли билан олиб бориладиган ишларда ижтимоий шерикликни кучайтириш” мавзусида эълон қилинган 2-очиқ грант танловида“ Имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг доимий бандлигини таъминлаш ҳисобига оилавий даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш” лойиҳасида ҳам муваффақиятли қатнашганди. Ўша танлов орқали ҳам 60 миллион сўмлик грант маблағи қўлга киритилганди.
Грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар амалга оширилди.
Жумладан, Бухоро туманида яшовчи ҳунарманд ногиронлардан 30 нафари мономарказларда ўқитилиб, сертификатлар берилди. Заргарлик, тўқувчилик, тикувчилик, сартарошчилик, пишириқчилик, нонвойчилик, пойафзал таъмирловчи, автосервис йўналиши бўйича ҳунарманд ногиронлар ўз фаолиятларини кенгайтириб, оилавий даромадларини янада ошириш имконияти туғилди. Улар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотларини аҳолига сотиш мақсадида кўргазма савдо павильони ташкил қилинди.
Жорий йилги грант маблағлари ҳисобига мазкур лойиҳа доирасидаги ишлар давом эттирилади. Хусусан, мономарказда ўқиган ҳунарманд ногиронларни уй шароитида доимий иш билан таъминлаш мақсадида улар асбоб-ускуна билан таъминланади, шунингдек, спортчи ногиронлар учун шахмат-шашка, теннис ва аремрестлинг спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилади.

⚡️ЎҚУВЧИЛАРНИ ИЖОДИЙ ЯРАТУВЧАНЛИККА УНДАЁТГАН ТИЗИМ
STEAM таълим тизими илм-фан, технология, муҳандислик ва математика фанларини ўз ичига олади ва бу фанларни яхлит тарзда ўқитишни англатади. Бу йўналишдаги ўқитишда фанни яхши ўрганиш, муаммони ҳал қилиш ва мантиқий фикрлашни ўзлаштиришга урғу берилади. STEAM ўқувчиларга мактабда, ишда ва турли ҳоббиларда муваффақият қозониш имконини тақдим этади.
Менинг фикримча, бу таълим тизимини бошланғич синфларданоқ татбиқ этиш лозим. Шунда ўқувчида илк мактаб ёшидан зарурий кўникмалар шаклланади. У атрофидаги олам ҳақида яхлит маълумот олади, маълумотларни таҳлил қилади, олган билимларини амалиётда қўллаб кўради, ўз инновацион ғояларига эга бўлади ва уни амалга оширишга, муаммоларга ечим топишга интилади.

#Маданий_мерос
#қишга_тайёргарлик
Маданий мерос объектларининг том қисми ва тарновлари тозаланмоқда
2023-2024 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш мақсадида вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ёғингарчилик даврида қор ва ёмғир сувлари тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган объектларнинг том қисми ва тарновлари маиший ва қурилиш чиқиндилари ҳамда ўт-ўланлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ишлар тарихий марказнинг бошқа барча объектлари ҳамда туманларда жойлашган маданий мерос объектларида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.