BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.2K subscribers
78.9K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#яшил_макон

Юртимизда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий экотизимларни сақлаш ва тиклаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2021 йил ноябрь ойида бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми”нинг эълон қилиниши “яшил” йўналиш Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолат беради.

Шунга мувофиқ барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Лойиҳада вилоят рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Куни кеча улар томонидан Когон туманидаги “Сорғун” маҳалласи ҳудудига туман ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда 300 га яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Австриялик машҳур кардиожарроҳ БУХОРОДА!

Вилоятимизда юрақ-қон томир касалликлари асорати натижасида келиб чиқаётган ногиронлик ва ўлим ҳолатларини олдини олиш, касалликларни юқори технологик усулда даволаш ва маҳаллий мутахассисларининг малакаларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 - 19 ноябрь кунлари Австриянинг Вена тиббиёт университети профессори, Европанинг етакчи кардиожарроҳи, аорта аневризма дастури директори МАРЕК ЭРЛИХ иштирокида РШТЁИМ Бухоро филиалида семинар-тренинг, маҳорат дарслари ўтказилади, профессионал консультациялар ва очиқ юракда операциялар амалга оширилади.

Акция доирасида барча диагностик текширишлар: УТТ диагностика, ЭхоКГ, допплерография, ЭКГ, велоэргометрия, суткалик ХОЛТЕР мониторинги, коронар ангиография ва қон таҳлиллари бепул ўтказилади.

Яна бир қулайлик: текшириш натижасида беморларда касалликлар аниқланса, стационарда ётиб даволаниш, шифо ўрни ва овқатланиш ҳам бепул тарзда ташкил этилади.

Юракда, юрак клапанларида, аортада ва бошқа томирларда патология мавжуд бўлса, РШТЁИМ Бухоро филиалига ҳозирдан мурожаат қилишингиз мумкин.

Барча яратиладиган имкониятлар фақат - Инсон қадри учун!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ Tадбиркорликни бошлаш учун қулай жойлар!!!
600 дан зиёд Давлат мулкларини ижарага E-auksion.uz орқали олинг!

✔️ Бухоро шаҳрида — 128 та (кўриш)
Когон шаҳрида — 33 та (кўриш)
✔️ Бухоро туманида — 16 та (кўриш)
Когон туманида — 17 та (кўриш)
✔️ Вобкент туманида — 23 та (кўриш)
Ромитан туманида 30 та (кўриш)
✔️ Ғиждувон туманида 69 та (кўриш)
Жондор туманида — 148 та (кўриш)
✔️ Қоровулбозор туманида — 17 та (кўриш)
Қоракўл туманида — 11 та (кўриш)
✔️ Олот туманида — 64 та (кўриш)
Пешку туманида — 22 та (кўриш)
✔️ Шофиркон туманида — 35 та (кўриш)

⚠️ Лот маълумотларидаги нархлар йиллик ижара ставкаси миқдорида кўрсатилган.

"E-AUKSION" мобил иловани юклаб олинг!!!
⬇️App Store ⬇️Google Play

⚠️ Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (➡️кўриш)
+998652217047 +998652215309
+998992072604 +998992073604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Махсус репортаж

Замонавий тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар (Бухоро вилояти мисолида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Замон” информацион дастури

Жондорликлар ҳудуддаги шифокорлик масканида кўрсатилаётган тиббий хизматлардан қанчалик мамнун?

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Диққат, эълон!

Эртага, 14 ноябрь (сешанба) куни Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Умарова ҳамда Бухоро шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Бобир Халилов томонидан фуқаролар қабули ўтказилади.

Шунингдек, битирувчи ёшлар, "Аёллар дафтари"даги ишсиз хотин-қизлар ва иш излаётган бошқа фуқаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

Ярмаркада Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар 1 000 дан ортиқ иш ўринлари билан иштирок этади.

Фуқаролар қабули ва ярмарка соат 10.00 да бошланади.

📍Манзил: Бухоро шаҳри, А.Сомий кўчаси, 12/2 –уй. 1-сектор биноси.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоролик ўқувчилар Кореяда бўлиб қайтишди

Бухоро шаҳридаги 42-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жорий йилнинг май ойида Кореянинг Тегу шаҳридаги рақамли технологияларга ихтисослаштирилган юқори мактаби билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.

Меморандум доирасида ўтган давр мобайнида икки таълим муассасаси томонидан мунтазам равишда онлайн мулоқотлар, машғулотлар олиб борилиб, ўқувчилар орасида ўзаро дўстлик, ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланди.

Яқинда ҳамкор мактаб раҳбарияти жамоаси таклифи билан бухоролик ўқувчилар Кореяда бўлиб қайтишди. Шунингдек, ўқувчилар Сунчон, Сеул, Пусан, Кёнгжу, Инчхон шаҳарларида бўлиб, инновацион фестивалларда иштирок этишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабга_янги_бино

Бугун Бухоро шаҳридаги 17-мактабнинг янги қўшимча биноси фойдаланишга топширилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube