BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.8K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | “Янгиликлар 24” информацион дастури: Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги роли кучайтирилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Диққат, эълон!

Бухоро давлат университети эълон қилган вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) - вилоят - олий таълим муассасаси) математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология фан олимпиадасининг биринчи босқичи 2023 йил 18 апрель куни вилоят Давлат тест маркази биносида бўлиб ўтади.

📍Барча рўйхатдан ўтган иштирокчилар жорий йил 18 апрель куни соат 8.00 да Бухоро вилоят Давлат тест марказига фуқаролик паспорти билан келишлари сўралади.

🔰Олимпиаданинг якуний босқичида 1 - 3 ўринларни эгаллаган ўқувчилар имтиёз асосида БухДУ га имтиҳонсиз қабул қилинади.

🔍Олимпиадада Бухоро давлат университетида ўқиш истаги бўлган барча битирувчи синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

ОЛИМПИАДАЛАР НИЗОМИ

📞Мурожаат учун телефон: 88-852-30-05

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига мувофиқ 2022-2023 йиллар давомида автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича Пешку туманида жами 8 километрга яқин йўлларни бетонлаштириш ҳамда 100 километрдан ортиқ йўлларни асфальтлаштириш дастурга киритилган бўлиб, айни дамда дастур доирасида йўлларни бетонлаштириш, асфальтлаштириш ишлари жадал давом этмоқда

Хусусан, туманнинг "Дўстлик" маҳалласида 5,1 км ички йўлларни асфальтлаштириш белгиланган бўлиб, ҳозирда ушбу маҳалланинг "Маҳалла мирон", "Қўрғон", "Қўлмири" қишлоқларида асфальт ётқизиш ишлари бошланган. "Tошкент кўприклардан фойдаланиш" унитар корхонаси йўлсозлари томонидан 2.1 млрд сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

🔢 Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

📌 Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86–100 % учун – 5 баҳо;
71–85 % – 4 баҳо;
56–70 % – 3 баҳо;
56 % гача – 2 баҳо.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай_фуқаробай
#тажриба_алмашув

Вобкент туманидаги “Работиохун” маҳалласи 2-сектор таркибига киради. Ҳудудда 324 та хонадон ва 546 та оила мавжуд бўлиб, унда 1 минг 570 нафар аҳоли истиқомат қилади Уларнинг 796 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Зебинисо Имомова - ушбу маҳаллада хотин-қизлар фаоли. Маҳалладаги хайрли ташаббусларда унинг алоҳида ўрни бор. Унинг иш тажрибаси бугун туманнинг 43 та маҳалласида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар фаолларига ўрнак сифатида кўрсатилади. Қолаверса, бу тажриба вилоят миқёсида кенг қулоч ёймоқда.

Видеолавҳада маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишда Зебинисо Имомованинг ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари ҳақида сўз боради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений, направленных на поддержку отраслей сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Бухорода Аджу университети фан олимпиадаси бўлиб ўтди

🔹Тошкент шаҳридаги Аджу университети томонидан умумтаълим мактаблари, академик лисейлар ва коллеж битирувчилари ўртасида математика фанидан ўтказилган мазкур олимпиадада 198 нафар ўқувчилар иштирок этди.

🔹Олимпиада инглиз тилида 2 турда ташкил қилиниб, дастлабки турда иштирокчиларга қийинчилик даражаси турли хил бўлган 5 та топшириқ, 2-турда эса 30 та саволдан иборат тест топшириқлари берилди.

🔹Умумий натижаларга кўра, иштирокчилар орасидан йиғилган баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб аниқланади ва бу ғолиблар Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 4 йил давомида шартнома асосида ўқиш суммасининг 80% миқдоридаги чегирмасига эга бўладилар.

🔹Қолган иштирокчилар эса университетда шартнома асосида ўқиш суммасининг 50% миқдоридаги чегирмага эга бўлади ва сертификат билан тақдирланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube