BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.7K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Forwarded from Олим Жўраев
#Ибрат_бекати

Бу қўл – очликдан адойи тамом бўлган африкалик болакайнинг қўли...

Нонларни моғорлатиб, ахлатга отадиганлар; “икки кундан бери бир хил овқат едиряпсан”, дея хотинига бақирадиган эркаклар; эри топиб келган ризқни ёқтирмай, бурун жийирадиган хотинлар; олдига қўйилган овқатни емай, инжиқлик қиладиган болалар; ҳашаматли ресторанларда бир коса овқат учун ўн коса овқатнинг пулини тўлайдиган «бадавлат»лар; кўраётган кунига шукр этмай, исён этадиганлар; ўзига берилганидан янаям кўпроғини истайдиганлар шу суратга боқсинлар-да, ўзларининг нақадар ношукр эканларини англасинлар.

Бу қўл – барча инсонларга бир дарс, бир ибратдир...

Каналга уланиш👉@olimjuraev
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Жаҳон банки гуруҳига кирадиган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга ошириладиган “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳа республиканинг ўрта ва кичик шаҳарларида шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ва кичик бизнес учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади. Бунга асосий инфратузилма тўсиқларни ҳамда узоқ муддатли ривожланишни чекловчи омилларини бартараф этиш орқали ҳаёт сифатини, ўрта шаҳарлар функционаллиги ва жозибадорлигини яхшилаш киради. Шундай қилиб, шаҳарларнинг айрим ҳудудларида функционал жиҳатлар юксаланади ва турмуш шароитлари яхшиланади.

Хусусан, лойиҳа Когон шаҳрида сайёҳлик объектларини барпо этиш, Когон-Бухоро йўналишида махсус автобус ҳаракатланувчи қисмини ташкил этишни ҳам назарда тутади.

Бу пилот лойиҳа ҳисобланиб, унинг мақсади шаҳар режалаштиришнинг самарали ечимлари орқали шаҳарларнинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришдир.

Лойиҳа амалга оширилаётган Когон шаҳрининг туристик жозибадорлигини ошириш ва бу соҳада тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 7 та маданий мерос объектини реставрация ва консервация қилиш режалаштирилган. Бу ўз навбатида янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадлари ва ҳаёт сифатини ошириш имконини ҳам беради. Хусусан, Когон шаҳри Ватанпарвар кўчасида жойлашган ҳарбий қисм штаби номи билан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган бино ҳам лойиҳа доирасида реставрация қилиниши кўзда тутилган. Реставрация қилиш жараёнида лойиҳанинг асосий вазифаси бинонинг асл меъморий ва таркибий қисмлари ва мозаик элементларини сақлаб қолишдир. Ҳозирда халқаро консалтинг компаниялари томонидан мазкур маданий мерос объектини қайта таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.

Айни пайтда эса вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан объект ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш тадбирлари олиб борилмоқда.

Куни кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube