#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани
"Жиғачи" — Қоракўл тумани марказидан 30 километр узоқликда, жанубдан қўшни Туркманистон республикасининг Лебаб вилояти билан атиги 5-6 километр масофада чегарадош маҳалла фуқаролар йиғини. Бугунга келиб маъмурий жиҳатдан Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий ҳамда Муқимий кўчаларига бўлинган ҳудудда 564 та хонадон, 890 та оила ва уларда жами 3 мингдан ошиқ аҳоли умргузаронлик қилмоқда.
— Бизда қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, асосан томорқачилик анча ривожланган бўлиб, аҳоли томорқа ери 76 гектарни ташкил этади, – дейди “Жиғачи” МФЙ раиси Алижон Қиличев. — Шундан қарийб 5 гектарда қишлоқдошларимиз иссиқхона барпо этиб, сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштириб келишади. Биргина 2022 йили маҳалламиз миришкорлари пешона тери билан айнан томорқада етиштирилган ҳосилни олсак, 210 тонна атрофида помидор, 160 тона бодринг, яна шунча пиёз, 525 тонна атрофида ошқовоқ, 570 тоннадан ортиқ картошка заҳира қилинган. Аммо бизда карамнинг бир неча турини етиштириш оммалашган, яъни маҳаллий навга мансуб бош карам, шунингдек, салатбоп гулкарам ва яна броколли, корейс карамини экиб етиштириш хўжаликларга яхшигина даромад келтирмоқда.
Вилоят раҳбари ана шундай илғор томорқачилар ерларида бўлди.
Уларнинг тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Жиғачилик Ғаффор бобо Жалилов 87 ёшда. Суяги деҳқончиликда қотган отахон фарзандларини ҳам шу йўсинда улғайтирди. Ҳозир улар томорқасининг ҳар бир қарич еридан ҳам унумли фойдаланади. Кичикроқ бўлсада ҳовуз куриб, балиқ боқишга одатланишган. Ҳовлининг бир бурчагида 20-25 та товуқ ҳам бор.
— Бизнинг давримизда томимизгача пахта экардик. Ҳозир давр бошқача. Президент одамларга ер беряпти. Бир пайтлар пахта экилган унумдор ерлардан яна. Давлат йўлимизни, сувимизни қилиб беряпти. Энди фақат яйраб ишлаш керак, тамом. Чунки ишлаган одам бенасиба қолган эмас. Усти бут, рўзғори тинч. Нимани орзу ҳавас қилса, етишяпти. Уй-жойи обод, машинаси бор, уйлар қиляпти. Бундай замонага шукур қилиб, меҳнат қилиш керак, - дейди Ғаффор бобо.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)
Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
—
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоронинг энг олис маҳаллалари ҳам эътибордан четда қолмайди
Бугун, 28 март куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоронинг марказидан 250 км. узоқликда жойлашган “Жонгелди” маҳалласи аҳолиси муаммоларини ўрганди.
Пешку тумани ҳудудига қарашли Жонгелди маҳалласи Бухоро шаҳридан 250 км узоқликда жойлашган.
753 нафар қардош қозоқ миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилувчи овул аҳлининг асосий юмуши чорвачилик ҳисобланади.
Бугун ушбу овулда бўлган Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов “фуқаробай” тизими асосида овулнинг ҳар бир хонадонида бўлиб аҳоли муаммоларини шахсан ўзи ўрганди.
Бошқарма бошлиғи маҳалла биносида “бешлик” билан бўлган суҳбат давомида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш, унга ечим топиш юзасидан ўз тавсияларини берди.