BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Хуршид Тохиров аҳоли билан оммавий қабул ўтказади

Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохиров ва туман сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги учрашувини ўтказади.

Қабулда барча туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Оммавий қабул 2023 йил 1 февраль (чоршанба) куни соат 10:00 дан бошлаб Қоракўл тумани ҳокимлигида бўлиб ўтади.

☎️Маълумот учун телефон:
(+99865)56-52-767 (Нарзиев Иззатжон)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 30 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули ташкил этилди;
— Туман шароитида илк бор икки фуқарода буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди;
— Вилоят Адлия бошкармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Биласизми

☑️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

❗️Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

⚖️ Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

📝 Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Вобкентда_қабул

🇺🇿Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаров 1 февраль (чоршанба) куни соат 10:00 дан бошлаб туман ҳокимлиги биносида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий қабулини ўтказади.

Вобкент туманидаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам қабулда иштирок этиши белгиланган.

☎️Маълумот учун телефонлар: (+99899)705-81-20, (+99890)299-10-40

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📍Умеджон Барноев оммавий қабул ўтказади

Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари жорий йилнинг 1 февраль (чоршанба) куни соат 9:00 дан бошлаб Ромитан тумани ҳокимлиги биносида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий қабулини ўтказишади.

Мурожаат учун телефонлар: (+99865) 55-2-14-45, (+99897) 306-71-77

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#КунҲикмати

Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган муқаддас бир вазифадур.

✍️ Aбдулла Aвлоний

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Пешку тумани ҳокими икки кун оммавий қабул ўтказади

Жорий йилнинг 31 январь ва 1 февраль куни соат 10:00 да Пешку тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров ҳамда сектор раҳбарлари томонидан оммавий қабул ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми негизида ташкил қилинган қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида уюшмаган ёшлар ҳамда меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар касб ўрганадилар.

Ўқув курс давомийлиги йўналишидан келиб чиқиб 3 ойдан 6 ойгача даврни ўз ичига олади. Қисқа муддатли курсларда бугунги кунга қадар 9 та йўналиш бўйича ўқитилган тингловчилар сони 830 нафарни ташкил этади.

Тингловчиларга 3 маҳал иссиқ овқат, бепул ётоқхона ҳамда бандлик марказлари томонидан ишсизлик нафақаси берилади. Ўқув курси якуни бўйича тингловчиларга сертификат тақдим этилади.

📹YouTube орқали кўриш

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Замон билан ҳамқадам муаллима

Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМнинг бошланғич синф ўқитувчиси Дилрабо Файзуллоева кўп йиллик тажрибага эга олий тоифали педагог.

— Ўқитувчиликнинг асосий талаби – ўз касбини ва ўқувчиларини севган ҳолда замон билан ҳамқадам бўлиб фидойилик кўрсатишдир, – дейди муаллима. — Шундагина ўз касбингда ҳурмат ва эътибор қозона оласан, шундагина таълим сифатини оширишдек мақсадни амалга оширишда муносиб улушинг бўлади.

Ўз фаолиятини ана шу қоида асосида олиб бораётган шижоатли ва серғайрат муаллима таълим пойдевори бўлган бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини ошириш ва ўқитиш сифатини яхшилаш борасида қатор самарали изланишлар олиб борди.

Бу борада олиб борган изланишлари ва илғор иш тажрибаси 2021 йилда вилоят ҳамда республика миқёсида оммалаштирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​❗️Диққат, янги акция

‼️ ССВ: Қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бепул соғломлаштирилади

Ҳадемай қизғин экин-тикин мавсуми бошланади. Ҳозир эса иқтисодиётимиз таянчи бўлган миришкору соҳибкорлар бироз тин оладиган давр. Шуни ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги ташаббус билан чиқди. Унга кўра, жорий йил 1 февралдан 1 мартгача юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади.

Бу даврда мамлакатимиздаги аграр соҳа ходимлари — фермерлар, деҳқон, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, аввало, профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади.

🩺 Текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

📋 Бунинг учун дастлаб аграр соҳа ходимлари орасидан тиббий хизматга эҳтиёжи бор контингент ҳамда уларнинг оила аъзолари рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.

👨🏻‍⚕️Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.

Тиббий кўриклар якунида:

🔬ҳаётида илк бор сурункали касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олиниб, индивидуал соғломлаштирилади;

🏥 ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;

🏥 юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.

🚑 Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан кўриклар ўтказилади.

🤰🏻Аграр соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари орасида ҳомиладорлар, янги фарзандли бўлган аёллар, чақалоқлар, ётиб қолган, кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бор шахслар бўлса, ушбу қатлам оила шифокори ва оила ҳамширалари томонидан патронаж қилиниб, зарур ҳолларда тор соҳа мутахассислари иштирокида хонадонларнинг ўзида кўриклар амалга оширилади.

🧑🏻‍🦽Шунингдек, тиббий текширув натижалари бўйича меҳнатга қобилиятини турғун йўқотган, организм функцияси бузилиши ва ҳаёт фаолияти чегараланиши аниқланган қатламга ногиронликни белгилаш учун тегишли органга йўлланмалар берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Жондор: “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга мини-печлар берилди

Хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш мамлакатимизда муҳим масалалардан ҳисобланади. Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган ижтимоий қийин аҳволдаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар билан манзилли иш олиб борилиб, улар учун қулай даромад манбалари яратилмоқда.
Жондор туманида ҳам аёллар бандлигини таъминлаш, ўз-ўзини банд қилишга қаратилган ишлар ва ташкил этилаётган тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Ушбу йўналишда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва тижорат банклари ҳамкорлигида амалий ишлар қилинмоқда.

Ташкил этилаётган мазкур тадбирлар ва аёлларга субсидия асосида берилаётган жиҳозлар уларга даромад манбаи яратиш учун хизмат қилаётир.

Куни кеча туманда “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 26 нафар хотин-қизларга мини-печлар етказиб берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда бугун хотин-қизларга берилаётган эътибор, ғамхўрлик, айниқса ижимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий кўмак қийналган аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида, уларда яхши яшаш сари интилишларига туртки бўлаётгани таъкидланди.
Ўз навбатида хотин-қизлар ҳам ушбу эътибор ва ғамхўрликлар, кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчиликларини билдирдилар. Бу каби ишлар туманда давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоро вилояти ҳудудидан 9 182 та деҳқон хўжалиги ерларидан бирини e-auksion.uz орқали ижрага олинг!

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан кириб келган мигрант талабгорлар закалат пули тўловдан озод қилинади.

🔸 Бухоро туманида 667 та (кўриш)
🔸 Когон туманида 835 та (кўриш)
🔸 Вобкент туманида 952 та (кўриш)
🔸 Ромитан туманида 960 та (кўриш)
🔸 Ғиждувон туманида 1343 та (кўриш)
🔸 Жондор туманида 814 та (кўриш)
🔸 Шофиркон туманида 960 та (кўриш)
🔸 Пешку туманида 447 та (кўриш)
🔸 Қоровулбозор туманида 395 та (кўриш)
🔸 Қоракўл туманида 434 та (кўриш)
🔸 Олот туманида 1375 та (кўриш)

❗️Танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play

Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш)
📱 +998992072604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари (Бухоро шаҳри мисолида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube