BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.3K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муассасаларидаги шарт-шароитларни замонавий қиёфага келтирмоқда. Қоракўл туманида Халқ таълими бўлими учун янги бинонинг фойдаланишга топширилиши ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида кўриш мумкин.

Шу вақтгача туман халқ таълими бўлими эски кўримсиз бинода фаолият юритган. Эндиликда муориф соҳаси вакиллари барча қулайликларга эга бўлган замонавий бинода фаолиятларини давом эттирадиган бўлди. Халқаро математика мактабининг собиқ ётоқхонаси сифатида фойдаланиб келинган эски бино бугун янгидан барпо этилиб, зарурий адабиётлар ва ўқув услубий қўлланмалар билан таъминланди.

Иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ва таълим соҳаси фидойилари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар бугун мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Учинчи ренессанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этилаётган мактаб таълими ва зиёлиларга берилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритар эканлар, ушбу ислоҳотларнинг амалий натижасини Қоракўл таълим соҳасидаги мана шундай ижобий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидладилар.

Тантанали маросимдан сўнг йиғилганлар бинода ходимлар учун яратилган шарт-шароилар билан яқиндан танишдилар. Бир сўз билан айтганда мазкур бино Мустақиллигимизнинг қутлуғ 31 йиллик шодиёналари арафасида фойдаланишга топширилиши қоракўллик устоз педагоглар ва таълим фидойиларига муносиб совға бўлди.

Маълумот ўрнида: бугунги кунда туманда 52 та умумталим мактаби ва битта "Баркамол авлод" болалар мактабида 2 минг 700 дан ортиқ ўқитувчилар ўғил-қизларга таълим бериб келмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Тезкор хабар

➡️Юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

➡️Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро аэропорт” чегара божхона пости орқали юртимиздан хорижга отланган фуқаронинг яшил йўлакдаги хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

➡️Натижада, ушбу шахс божхона ходимларига маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган кулранг рангли сумкаси ичида жами олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 126 млн 217 минг сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталар яъни 700 000 Россия рублини ноқонуний олиб чиқиб кетишнинг олди олинди.

➡️Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари давом эттирилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун ( Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти хусусида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Пешкў: Ёшлар дастури – амалда

Туман умумий аҳолисининг 24,3 фоизини, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, 30 241 нафарини ёшлар ташкил қилади. Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш туман штаби ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Мавжуд 37 та маҳаллада ёшлар баланси, яъни расмий ҳамда норасмий банд бўлган, миграцияга кетган, меҳнатга лаёқатсиз, ишсиз, кам таъминланган оила фарзандлари, ОТМларда таҳсил олаётган, алоҳида назоратда турувчи ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Ўрганилган ҳолат асосида тузилган чора-тадбирларда туман бўйича 1 943 нафар ишсиз ёшларни фойдали меҳнатга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари улар билан яқиндан мулоқот қилиб, қизиқишлари, хоҳиш ва истаклари, таклиф, эътирозларини обдон ўрганиб, иш таклиф қилишди.

Бугунги кунда “Ёшлар дафтари”га киритилган 411 нафар йигит-қизнинг 158 нафарига ижтимоий ва иқтисодий ёрдам кўрсатилиб, жамғарма маблағи ҳисобидан 351 миллион 883 минг сўм пул сарфланди. 228 нафар фуқаронинг муаммолари атрофлича ўрганилиб, уларга ижобий ечим топилди. Жумладан, 165 нафарига субсидия асосида “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан турли асбоб-ускуналар олиб берилди. Олий таълим муассасаларида ўқиётган 150 нафар ёшларнинг шартнома тўловларини тўлашда моддий ёрдам кўрсатилди. 94 нафар фуқаронинг даволаниш харажатлари, сафарбарлик чақирув резерви, ҳайдовчилик курсларида ўқиш тўловлари ва бошқа турли харажатларини тўлаш ҳам жамғарма маблағи ҳисобидан амалга оширилди. 66 нафар ижтимоий фаол йигит-қизлар субсидия асосида намунали уй-жойлар эгаси бўлишди.

Ёшлар билан янада самарали мулоқот тизимини йўлга қўйиш мақсадида тумандаги сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Йил бошидан бери бўлиб ўтган 105 та ана шундай мулоқотда 4 200 нафар йигит-қиз иштирок этиб, 185 та таклиф ва муаммо илгари сурилди. 177 та муаммо жойида ҳал қилиниб, ижобий ечим топган бўлса, 8 та мурожаат юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

– Соғлиғим ёмонлашгани сабаб анчадан бери даво муолажалари олиб юрардим. Узоқ давом этган муолажаларга маблағ тополмай, 1-сектор раҳбари билан бўлган учрашувда моддий кўмак сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим эътиборсиз қолмади. Менга жамғарма маблағи ҳисобидан 3 миллион сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди, – дейди Ўзбек маҳалласида яшовчи Зебинисо Шарипова. – Мени қўллаб-қувватлагани учун ёшлар ташкилотидан миннатдорман.

Зуҳра Қурбонова,
журналист
Тажрибадаги помидор навлари Бухоронинг жазирама иссиғига бардошлилигини кўрсатмоқда.

Батафсил — https://dy.uz/pKhJc

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment | Бухоро шаҳридаги "Бобойи Порадўз" зиёратгоҳида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
💥Маънавият байрамига таклиф этамиз!

Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бухорода кино кунлари бўлиб ўтади. Мазкур кино кунларида вилоятимизга Россия ва Озарбайжоннинг машҳур киноюлдузлари, шунингдек, эл ардоғидаги ўзбек киноижодкорлари ташриф буюришади.
Шу кунларда вилоят бўйлаб ижодий учрашувлар ва бир қатор янги фильмлар премьераси режалаштирилган.
Асосий тадбирларнинг очилиши Бухоро шаҳридаги “Бухоро” кинотеатрида 16-17 сентябрь кунлари соат 17:30 да бўлиб ўтади. Бунда хорижий ва маҳаллий киноижодкорлар билан учрашув ва янги фильмлар намойишлари вилоятдаги барча кинотеатр ва кинозалларда ўтказилади.
Барчани 16-17 сентябрь кунлари соат 17:30 дан бошлаб “Бухоро” кинотеатрида кутиб қоламиз.
Кириш мутлақо бепул.

Ўзбекистон Кинематография агантлиги вилоят бўлими

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🔊 Бухоро шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари диққатига❗️

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 13 август куни соат 19.00да Бухоро Марказий деҳқон бозорида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Фуқаролардан мазкур ўқув машғулотлари ўтказиладиган ҳудудда ташкил этиладиган шартли ёнғин ва уни бартараф этишда жалб қилинадиган ёнғин экипажлари ҳаракати вақтида ваҳима қилмаслик, тадбирларни оммавий ахборот воситалари (интернет тармоқлари) орқали нотўғри талқин қилиб ёритмасликларини сўраб қоламиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари иштирокида Вобкент туманидаги барча ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилиниб, қизил, сариқ ва яшил тоифаларга ажратилган ҳолда ишлар ташкил этилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ғўза парваришида «Долзарб 30 кунлик» тадбирлари давом этмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube