Коня-2021:🥇Жаҳонгирмирзо Туропов Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби!
Вилоят Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби спортчиси Жаҳонгирмирзо Туропов олтин медал соҳиби бўлди.
– 61 кг вазн тоифасида кураш тушган полвонимиз Жаҳонгирмирзо мусобақада рақиблари устидан ғалаба қозониб, чемпионга айланди. Ҳамюртимиз олтин медал учун кечган беллашувда озарбайжонлик рақибини доғда қолдирди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
*Ғўза парваришида зарбдор кунлар
💥Ишнинг кўзини билганлар
Август ойи ҳосилга ҳосил қўшиш ойи, дея бежиз айтилмаган. Ишнинг кўзини билган деҳқонлар ҳар дақиқани ғанимат билиб, чилпишдан чиққан пахта ниҳолларини бегона ўтдан тозалаб, оби ҳаётга қондирмоқдалар.
"Ҳожи бобо — 2000" фермер хўжалиги далаларини айланамиз. 25гектар майдондаги ниҳоллар гуркирайди. Ҳар тупда 20 тадан ортик кўсак мавжуд. Фермер Жобир Қодировни ҳам пахтада даласида учратдик.
Фермернинг отаси – Жўрабой Қодировнинг умри далада ўтган эди. Бригадир, фермер бўлиб, пахта илмини миридан сиригача биларди. Бугун у киши нафақада бўлсада маслаҳатларини канда қилмайди.
Ўз навбатида Жобир Қодиров ҳам ўрганганларини ўғли – Суҳроб Жўраевга ўргатмоқда.
— 25 гектар ердан 100 тоннадан ошириб пахта ҳосили олишни чамалаб турибмиз, – дейди фермер Жобир Қодиров.
Кўп тармоқли хўжаликда шунингдек, 100 бош қорамол ҳам парвариш қилиняпти. Товуқ ва куркалар сони оширилиб, тухум ва парҳез гўшт етиштириляпти. Асалари боқилиб, бир гектарли боғдан ҳам мўл-кўл мева олишмоқда.
Хуллас, ишининг кўзини билганлар, фароғатдан кечиб, ҳалол меҳнатни ихтиёр этганларга омад ёр бўлгусидир.
Махфират Атоева,
Ромитан тумани

💥ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика "Тасвирий ойна" ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий республика кўрик- танловига хужжатларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтказилаётган ушбу танловга топширилган материаллар қуйидаги йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади:
🗞 босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
📺📻 телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
💻 интернет-журналистика;
✍️ журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар;
📚 ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
🏞 тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
📽 кино санъати асарлари.
📍Эслатма: ҳужжатлар 📩 [email protected] электрон почтаси орқали ҳам қабул қилинади.
🔖 Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
▶️ муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
▶️ муаллифнинг паспорт нусхаси;
▶️ муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
❗️Танловга 2021 йилнинг 1 августидан 2022 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 22 августигача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ижодий ишлар "Энг улуғ, энг азиз" танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилга юборилиши лозим: Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлими, Бухоро шаҳри
И.Мўминов кўчаси, 10-уй
☎️Тел.: +99893-479-59-48 +99893-654-12-90

💥Пешкў тумани: Ғалаба шоҳсупасида – қизлар
Бундан 4-5 йил илгари тумандаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатда фақат ўғил болалар таҳсил олишарди. Бугун спорт даргоҳида ўқиётган 175 нафар ўқувчининг 32 нафари қизлар ташкил этмоқда. Мактабда ўргатилаётган футбол, дзюдо, миллий кураш, бокс, оғир атлетика йўналишлари кўпинча ўғил болалар шуғулланадиган соҳалар бўлгани учун қизларнинг бу борадаги фаоллиги хусусида ўқув даргоҳи директори Хислат Шобоевдан изоҳ сўрадик.
— Ҳайрон бўлманг, қизларимиз айнан сиз қийин деб ҳисоблаган оғир атлетика ва дзюдо турлари бўйича таҳсил олишмоқда, – деди мактаб сардори. — Улар эришаётган натижалар эса ёмон эмас. Ўқувчи-қизлар орасида республика, Осиё, ҳатто жаҳон спорт майдонларидакуч синашиб, ғолиблар сафидан ўрин олганлар бор.
Ғалаба шоҳсупасига чиқишга улгурган спортчи қизлар билан учрашиб, қуйидагиларни билиб олдик.
"Садир" маҳалласида яшовчи Азиза Давронова 5-синфдан бери шу мактабда таҳсил олиб, устози Улуғбек Савриев қўл остида дзюдо кураш тури сирларини ўрганаётган экан. Аввал вилоят, республика мусобақаларида қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаган Азиза жорий йил апрель ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида майдонга тушиб, чемпион деган шарафли номга сазовор бўлди.
Нигора Абдуллаева 12 ёшида мактабга келган. Унинг оғир атлетика йўналишини танлаганига яқинлари бошда қаршилик кўрсатишди. “Зилдай оғир тошни кўтариш қизларнинг иши эмас. Нозик жуссангга ярашадиган спорт тури билан шуғуллан”, дея истагига тўғаноқ бўлишди. Аммо табиатан бир сўзли, қатъиятли қиз қарорини ўзгартирмади. Тажрибали мураббий Бибиойша Бўриевага шогирд тушиб, оғир атлетика сир-асрорини бирин-кетин ўзлаштира бошлади. Нигоранинг ҳозирга қадар қўлга киритган совринлари рўйхатини кўздан кечирар эканмиз, бу ютуқлар эгаси эндигина 17 ёшни қаршилаган қиз эканига ақл бовар қилмайди. Спортчи қиз 2018 йилда Хоразмда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллаб, устози юзини ёруғ қилди. Кейинчалик Американинг Лас-Вегас шаҳрида ўтган беллашувларда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, жаҳон чемпиони деган ном билан юртимизга қайтди. 2020 йилги чемпионатда эса Жаҳон кубогини қўлга киритди. 12 карра Ўзбекистон, 2 карра Осиё ва жаҳон чемпиони Нигора бу йил спорт мактабини муваффақиятли тамомлаб, имтиёзли равишда университет талабаси бўлди.
Мактабда совриндор опалари изидан бориб, спортда юксак натижаларни қўлга киритишга шайланган ўқувчи-қизлар сони ортиб бормоқда. Шулардан бири олис Қашқадарё вилоятидан келиб ўқиётган Ситора Кўпайсинова оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида қатнашиб, 2-ўринни эгаллаб қайтди. Ажаб эмас, Ситорага ҳам келгусида жаҳон спорт майдонларида беллашиш ва ғолиб бўлиш бахти насиб этса.
Жорий йилда мактаб-интернат ташкил этилганига 20 йил тўлади. Шу йиллар ичида 500 нафарга яқин битирувчи орасида 105 та спорт усталигига номзод, 12 та спорт устаси, 5 та халқаро тоифадаги спорт устаси, юзлаб республика чемпион ва совриндорлари етишиб чиққанини фахр билан тилга олса арзийди. Мухтасар айтганда, эришилган бу муваффақиятлар Президентимизнинг ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришга доир кўрсатмаларига пешкўлик ёш спортчиларнинг амалий жавобидир.
Зуҳра Қурбонова,
журналист