BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
79.2K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
⚡️Миллий гвардия "Динамо" ЖТСЖ ташаббуси асосида ташкил этилган футбол мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Бухоро вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг тақвимий жадвалига мувофиқ бугун, 22 июнь куни вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан таркиб топган жамоалар ўртасида спортнинг “Футбол” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақасининг финал учрашуви ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган масъул раҳбарлар бу каби мусобақалар ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спортни янада ривожлантириш, шахсий таркибнинг жисмоний ва жанговар шайлигини оширишда муҳим рол ўйнашини таъкидлаб, жамоаларга омад тиладилар.

Кўтаринки руҳда старт олган мусобақада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимларидан ташкил топган жами 10 та жамоа ўзаро беллашди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда якуний натижага кўра, умумжамоа ҳисобида 7258-сон ҳарбий қисм жамоаси ва 6 минтақавий жазони ижро этиш департаменти жамоаси 3-ўринни эгаллади. Мусобақанинг финал учрашувида тўп сурган Миллий гвардия вилоят бошқармаси жамоаси томошабинларга голларга бой бўлган, ҳаяжонли 90 дақиқани тақдим этишиб, бироз омад етишмовчилиги сабаб шоҳсупанинг иккинчи ўринини қўлга киритишган бўлса, биринчи ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси жамоаси эгаллади.

Жамоалар ва уларнинг мураббийларига, мусобақа ташкилотчилари ҳамда ҳакамларга димлом, кубок, медаль ва қимматбаҳо совғалар берилди. Шу билан биргаликда, мусобақаларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи, ходимлар ҳам турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Якунда масъуллар томонидан ходимлар ўртасида бу каби мусобақаларни мунтазам ўтказиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ғолиб жамоаларга ижобий тилаклар билдирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Diqqat

⚠️ БУХОРО ШАҲРИДА СУВ ТАЪМИНОТИ БОСИМИ ПАСАЙИШИ КУТИЛМОҚДА

⚡️ Бухоро шаҳар (Бетонка) Жондоршох кўчасидан ўтувчи диаметри 700 мм. ли марказий ичимлик сув қувурида (Хобасда) носозлик (авария ҳолати) содир бўлганлиги сабабли, Бухоро шаҳри бўйлаб ичимлик суви босими пасайишини маълум қиламиз.

🛠 Айни дамда ҳосил бўлган носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

❗️Шаҳримиз аҳолисидан ичимлик сув захирасини яратишларини сўраб қоламиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Ғаллакорлар меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда (Қоракўл тумани)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Шофирконлик деҳқонлар томонидан ғалла режаси ортиғи билан бажарилиб, улкан хирмон яратилди.

Батафсил: https://is.gd/a5OFAs

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро шаҳридаги Жондор шоҳ кўчаси бўйлаб ўтувчи, диаметри 700 мм ли марказий ичимлик суви қувурида ҳосил бўлган носозлик (авария ҳолати)ни бартараф этиш бўйича амалга оширилган таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Шаҳар аҳолисига ичимлик суви етказиб бериш ўз маромига қайтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube