BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25.6K subscribers
90.2K photos
11.8K videos
23 files
41.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#live

— Бизнинг “Амир Темур” маҳалламизда 33 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Улар асосан кўп йиллик кредит тўлови асосида фуқароларга берилган. Оилалардаги боғча ёшидаги болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштиришга эҳтиёж бор. Чунки бу ерда яшовчиларнинг даромади асосан кредит тўлови ва рўзғор харажатларига кетади. Ҳудудимизда хусусий боғча бор. Лекин юқорида айтганимдай уларга жойлаштиришда фуқаролар молиявий қийинчиликларга дуч келишяпти. Шу боис маҳалламизда ёки унга яқин ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилоти очишга ёрдам берсангиз...

— “Ойбек” маҳалласидаги ички йўллар ва канализация тармоқлари таъмирга муҳтож. Шунга кўмак зарур...

— “М.Торобий” маҳалласи оғир ҳудудлардан бири ҳисобланади. Биргина мисол. Ҳисоблаб чиқсак, 20 км ички йўлларимиз ўта таъмирталаб ҳолда. Биринчи навбатда шу масалани ижобий ҳал қилишга ёрдам берсангиз...

— “Лоша” маҳалласи асосан қишлоқ кўчаларидан иборат. Бизда ҳам йўл таъмири билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бундан ташқари, маҳалла биносини ҳам янгилаш керак...

— “М.Наршахий” маҳалласида ёшлар спорт майдончаси қурилишига эҳтиёж бор....

Булар учрашувнинг биринчи қисмида билдирилган таклиф ва муаммоларнинг аксарияти.

Шу тариқа шаҳар 1-секторга қарашли 17 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича мурожаат ва таклиф билан чиқишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Навбатдаги қисмда Бухоро шаҳар 2-сектори ҳудудидаги маҳаллардаги муаммолар, уларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, ушбу секторда ҳам 17 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд.

Вилоят раҳбари мазкур сектордаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари билан ҳам бирма-бир суҳбатлашди. Ҳудудидаги мавжуд муаммоларни ўрганди.

— Бизда аввалги учрашувдан кейин кўплаб муаммолар ҳал этилди. Бунинг учун аҳоли номидан миннатдорлик билдирамиз. Ҳозирги кунда “Фитрат” маҳалласидаги кўчаларни бетонлаштириш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишларини олиб боряпмиз. Шу билан бирга, яна тўртта оғир маҳаллани шу тартибда ободонлаштиришимиз зарур. Шунга амалий кўмак берилса, яхши бўларди,-деди шаҳар прокурори Иброҳим Расулов...

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live

Учрашув давомида Ботир Зарипов шаҳардаги учинчи ва тўртинчи секторга қарашли маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари билан ҳам бирма-бир суҳбатлашиб чиқди.
Мавжуд муаммолар ўртага ташланди. Уларни ҳал қилиш механизмлари белгиланди.

Тадбирда бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида ҳам сўз борди. Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ажримларни камайтириш, ёшлар тарбиясида маҳалланинг ролини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш каби долзарб масалалар ва бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишларга кенг тўхталиб ўтилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан болалар оромгоҳларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилаётган концерт дастури

Telegram орқали: https://t.iss.one/buxorouzonline?voicechat

Buxoro TV орқали: https://buxorotv.uz/live

Facebook орқали: https://www.facebook.com/zaripovrasmiy/live

YouTube орқали: https://youtube.com/c/BuxoroviloyathokimligiAxborotxizmati/live

📍Қоракўл тумани