BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
Ботир Зарипов когонлик битирувчилар билан мулоқот қилди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 15 июнь куни аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча ҳокимлар битирувчилар билан шахсан учрашиши кераклигини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро давлат университети ва Бухоро давлат тиббиёт институтини битираётган ёшлар билан учрашди. Тадбирда вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, Когон шаҳар ва Когон тумани ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, олийгоҳ ректорлари, иш берувчилар, корхона ва ташкилотлар, мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Вилоят раҳбари битирувчиларни давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишга чақирди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари, муаммо ва таклифлари билан вилоят ҳокимига мурожаат қилдилар. Ёшлар томонидан айтилган бу муаммоларга ечим топиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот учун: Жорий йилда Бухоро давлат университетини 201 нафар талаба, 39 нафар магистр, Бухоро давлат тиббиёт институтини 56 нафар талаба-магистр ўқиб тугатмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабул жараёнидаги ўзгаришлар
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан:
👨🏻💻 талабалар энди масофавий таълим олишлари мумкин;
🌎 хорижий ОТМлар учун ажратиладиган квота бу йил 2 бараварга оширилади;
💼 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассис хотин-қизлар учун 500 та квота ажратилади;
✍️ эндиликда мустақил/хорижий олий таълим муассасалари ҳар йили ўқишга кириш квоталарини ўзлари белгилайди;
📈 6 та ОТМда чет тили сертификатига эга бўлган абитуриентларга максимал балл қўшиб берилади.

Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги вакилларидан иборат делегация Бухорода бўлди
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббусига биноан, Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги билан ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги туризм, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакатнинг машҳур рассом ва фотографларидан иборат гуруҳларининг ижодий сафарлари ташкил этилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббусига биноан, Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги билан ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги туризм, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакатнинг машҳур рассом ва фотографларидан иборат гуруҳларининг ижодий сафарлари ташкил этилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
Айни пайтда Бухоро шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг мавжуд 65 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш масалалари, одамларни ўйлантираётган тизимли муаммолар ўрганилмоқда.