BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25.5K subscribers
91.3K photos
11.9K videos
23 files
41.8K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Ҳурматли тадбиркорлар, Сиз учун муҳим янгилик!

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчилари ва бошқа ҳар қандай манфаатдор шахслар билан конструктив мулоқот қилиш мақсадида «ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ» гуруҳини ташкил қилди.

Ушбу гуруҳга келиб тушган барча мурожаатлар шахсан вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари назорати остида тезкорлик билан кўриб чиқилади ва ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.

Мақсад - тадбиркорларга тезкорлик билан кўмаклашиш ва уларнинг мурожаатларини ижобий хал қилишга қаратилган.

👉https://t.iss.one/buxviltadbirkor

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бухорода озиқ-овқат захираси ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат тиббий суғуртаси жорий этилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Тадбиркорлик қилиш учун ер қидиряпсизми?

Тадбиркорлик қилиш истагидасиз-у, аммо уни амалга ошириш учун ер майдонингиз йўқми?

Унда Сизга яхши таклифимиз бор. Сиз E-auksion.uz электрон манзили орқали “Ғиждувон” махсус иқтисодий зонаси ҳудудида тадбиркорлик қилиш учун ажратилган барча муҳандислик-коммуникация тармоқларига эга ер майдонлари билан танишиб, уни аукцион орқали сотиб олишингиз мумкин.

📍Манзил: Ғиждувон МИЗ, Ғиждувон ҳудуди (https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=1587856)

📝Мўлжал: “Ғиждувон ипак тола” МЧЖ рўпараси

☎️Мурожаат учун рақамлар: +99897 304-11-55; +99890 612-58-93
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚦Бухорода «Диққат, пиёда!» махсус рейд тадбири кучайтирилган тарзда ўтказилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️"Бухоро" телеканалида "Кун мавзуси" кўрсатуви давом этади. Кўрсатувнинг навбатдаги сони эртага, 18 март куни соат 18.00дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда Волга бўйидан совуқ ҳаво массаси ҳамда Эрон ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши, вилоятда унинг мевали боғлар ва токзорлар, эртаки картошка, сабзавот ва иссиқхона экинларига салбий таъсирининг олдини олиш борасида белгиланган вазифалар ва уларни амалга ошириш масалалари ҳақида сўз боради.

📢 Спикерлар:
1. Аскар Жаводов – Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи;
2. Фарҳод Жумаев – Бухоро Давлат университети доценти;
3. Аскар Нозимов – Фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томарқалари ер эгалари вилоят кенгаши раиси;
4. Акмал Атоев – Боғдорчилик ва иссиқхоначилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;
5. Акобир Аминов – Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
6. Тоҳир Ибрагимов – Бухоро ниҳолчилик экспериментал хўжалиги директори;
7. Нодир Собиров – Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
8. Носир Рахматов – Вилоят “Чорванасл” маркази бошлиғи;
9. Абдурашид Фозилов – Вилоят “Ветлаборатория” маркази директори;

Кўрсатув трансляциясини Telegram, Facebook ҳамда YouTube орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

❗️Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари ёки @btvuzbot га йўллашингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Билимдонлар беллашувига старт берилди

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказиш учун жамият таркибидаги бўлим ва хизматгоҳлар ҳамда туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида фаолият юритиб келаётган ёшларни рағбатлантириш, уларни касбий маҳоратини ошириш, билимларини синовдан ўтказиш мақсадида билимлар беллашуви тадбирига старт берилди.

Билимлар беллашуви тадбирини уч босқичда ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирдан кўзланган пировард мақсад – соҳадаги талабчан, билимли, интилувчан ёш мутахассис кадрлар заҳирасини яратишдан иборатдир.

“Бухоро ҲЕТК” АЖ матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#КунҲикмати

Ҳаёт ўзингни топишдан эмас, ўзингни яратишингдан иборат.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганади

Жорий йилнинг 19 март (шанба) куни соат 10.00дан бошлаб вилоят ҳокими Ботир Зарипов турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан мулоқот қилади.

Мулоқотда тадбиркорлар билан бирма-бир гаплашилиб, улар фаолиятига халал бераётган тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилади.

📍Манзил: Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун (+99865) 221-51-70 (Шоҳрух Амонов) орқали боғланиш мумкин.

❗️Изоҳ: Учрашувда фақат тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор фуқароларнинг бизнесни ривожлантириш борасидаги муаммолари ўрганилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube