BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25K subscribers
93K photos
12K videos
23 files
42.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон-Венгрия ректорларининг илк форуми

▪️Бухоро давлат университетида давом эттирилган форумнинг сўнгги кунидаги тадбирдан видеолавҳа.

🔸Тадбир доирасида икки давлат олийгоҳлари ўртасида 10 та меморандум имзоланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўзи таълим олган мактабга китоб совға қилди

🔹“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Ёшлар форуми доирасида ташкил этилаётган “Мактабимга китоб совға қиламан” акциясида халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган раҳбарлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

🔹Бугун, 25 июнь куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева ўзи таҳсил олган Бухоро туманидаги 28- мактабда бўлиб, илм маскани кутубхонасига 100 нусхага яқин китоб совға қилди.

🔹Ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара дурдоналаридан жамланган мазкур совға мактаб кутубхонаси фондини бойитибгина қолмай, ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Фестиваль «Молодежь нового Узбекистана, объединяйтесь!»

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Тезкор хабар

ССВ: КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌 жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастурида: Бухорода «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали старт олди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal pinned «​​⚡️Тезкор хабар ССВ: КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга…»
​​ Депутат ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова Бухоро шаҳрида туғилиб ўсган ва шу ерда ҳозирги 22-сон ИДУМда таълим олган. Мактабдан сўнг Бухоро давлат университетининг филология факультетида ўқиб, хорижий тил мутахассислигини олган ва ўз соҳаси билан бирга Ёшлар иттифоқи вилоят бўлимида фаолият кўрсатиб келган.

Олий Мажлиснинг 35 ёшли депутати бугун ўзи ўқиган мактабга ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад, Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида вилоят ҳокими тасдиқлаган тадбирларга иштирок этиш. Мадина Баратова тадбирлар дастуридан ўрин олган “Мактабимга китоб совға қиламан” акциясини чин дилдан қўллаб-қувватлади ва ўзи ўқиган мактабга 30 дан ортик бадиийй, маърифий, илмий адабиётлардан иборат янги китобларни совға қилди.

Акция давом этмоқда. Мактабнинг собиқ битирувчилари орасида раҳбарлик лавозимларида ишлаётган маърифатли кадрлар кўп. Шу кунларда улардан ҳам юқоридаги ибратли ишни давом эттириш кутилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастурида: Бухорода «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали доирасида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Диққат, эълон!

Бухорода «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида бўлиб ўтаётган фестиваль доирасида бўлиб ўтаётган тадбирларни 19:30дан бошлаб "Yoshlar" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

👉 https://www.mediabay.uz/tv/1/Yoshlar

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали "Тафсилот" дастурида: Обод манзиллар кўрки

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Диққат, эълон!

Бухорода «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида бўлиб ўтаётган концерт дастурини ҳозироқ "Yoshlar" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг.

👉 https://www.mediabay.uz/tv/1/Yoshlar

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/279695

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
​​⚡️Мукофот муборак!

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари, замонавий журналистика тизимлари учун юксак малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида 2 нафар бухороликлар ҳам бор.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан — Ёдгоров Эркин Хусенович - «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари бўлим муҳаррири.

«Шуҳрат» медали билан — Бозоров Бахшилло Муҳамадович - «Istiqlol-TV» телерадиокомпанияси директори.

Давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган вилоятдошларимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube