BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.5K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Касаллик аломати бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак? Эксперт тавсиялари

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube | Buxoro TV
2020 йил 17 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 349 (+283) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 144 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Самарқанд вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
13 949 386 (+ 254 793)
⚡️Соғайганлар 8 278 974 (+ 129 340)
⚡️Вафот этганлар 592 690 (+ 5 845)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 3 695 025 (+ 78 278)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 014 738 (+ 43 829)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 1 005 637 (+ 35 468)
4. 🇷🇺 Россия 752 797 (+ 6 428)
5. 🇵🇪 Перу 341 586 (+ 3 862)
6. 🇿🇦 Жанубий Африка 324 221 (+ 13 172)
7. 🇲🇽 Мексика 324 041 (+ 6 406)
8. 🇨🇱 Чили 323 698 (+ 2 493)
9. 🇪🇸 Испания 305 935 (+ 1 361)
10. 🇬🇧 Буюк Британия 292 552 (+ 641)

📎 Манба: Worldometers

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғиждувон ва Бухоро туманларида ўтказилган рейдларда карантин вақтида чекланган фаолиятни давом эттирган кўнгилочар масканлар аниқланди

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Пандемия муносабати билан солиқ имтиёзлари белгиланди

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
❗️Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Унда 15 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Махсус комиссия йиғилишида коронавирус инфекциясининг одамлар орасида кенг тарқалиши олдини олиш ва ушбу касалликка чалинган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича биринчи галда қилинадиган ишларга эътибор қаратилди.

Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Бухоро вилояти бўйича ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари тўғрисида маълумот

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6028, 16.07.2020й) биноан, Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Амрилло Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида даволаниши учун нималарга эътибор бериши лозим?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокидаги брифингда шу ҳақида сўз борди.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссияси ахбороти

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
​​Ўсмирлар ва вояга етмаганлардан ташкил топган жиноий гуруҳ қўлга олинди

2020
йилнинг 10 июль куни тахминан соат 00:10 да 23 ёшли А.С. жиноий шериклари - 18 ёшли М.А., вояга етмаганлар, 17 ёшли Ф.О., 16 ёшли А.И., Б.К. ҳамда М.С.лар билан гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳар Абай кўчасида 31 ёшли Ф.Ғ.га тегишли “Damas” русумли автомашина эшигини очиб, автомашина салонида бўлган уяли телефон қувватлагичи, ҳамён ичида бўлган 2.260 АҚШ доллари ва 500 Россия рублини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Бундан ташқари, А.С. ва унинг жиноий шериклари жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 10 июль куни тахминан соат 00:40 да Бухоро шаҳар Жўбор кўчасида 24 ёшли А.Т.га тегишли “Damas” русумли автомашинанинг эшигини очиб, автомашина ичида бўлган 100.000 сўмлик кўзойнагини яширин равишда ўғирлаган. Олиб борилган терговолди текширув ҳаракатлари жараёнида гумон қилинувчилардан ўғирланган 500 Россия рубли, ҳамён, кўзойнак ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
⚡️77-ўлим. Тошкентда 62 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Сирғали туманида яшовчи 62 ёшли Н.А.да (аёл) жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шаҳар 1-сон клиник шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
2020 йил 17 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 482 (+133) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 47 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 14 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Давлат ташкилотлари жамоатчилик олдида электрон ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сонли қарорига кўра:

👉 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўз фаолиятига оид жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади;

👉 Ҳисоботлар:

1) аввал расмий веб-сайтда, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда жойлаштирилади, марказий (ҳудудий) босма ОАВларда эълон қилинади;

2) сўнгра ташкилотларнинг расмий веб-сайти ва улар биринчи раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали брифинг ва матбуот конференциялари кўринишида онлайн трансляциялар ташкил этилади.

👉 Ҳисобот давлат тилида тақдим этилиши керак, бунда ҳисоботлар давлат тили билан биргаликда бошқа тиллардаги версияларга ҳам эга бўлиши мумкин.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube