#ochiq_muloqot
⚡️Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Бухоро вилояти солиқ бошқармасида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда вилоятдаги 100 нафарга яқин тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Д. Юлдашев бугунги кунда солиқ идоралари ўз фаолиятларини янги босқичда амалга ошираётгани, хусусан, солиқ хизмати органлари ходимлари “корхонабай” ва “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўғри бажарилишида кўмаклашаётгани ҳақида ахборот бериб ўтди.
Тадбирда дастлаб, ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектларига рейтингдаги кўрсаткичларини яхшилаш бўйича зарур маслаҳатлар бериб ўтилди.
Шунингдек, солиқ идоралари ўртасида ишончни янада мустаҳкамлаш ҳамда коррупция ҳолатларига умуман йўл қўймаслик мақсадида тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.
Икки ярим соатдан ортиқ вақт давом этган учрашувда тадбиркорлар “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформаси мезонлари бўйича, EHF, онлайн-НКМлардан фойдаланиш, чекларни таҳрирлаш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, ер ва мол-мулк солиғи, ортиқча тўланган солиқларни қайтариш, инкассо топшириқномалари, шунингдек, солиқ текширувида қўлланилган молиявий жарималар, солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлик ҳамда тўлов интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик масалалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташладилар.
Учрашувда сўз олган кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорлар бугунги кунда интизомли ва шаффоф бизнес юритиш учун барча зарур шароит ва имкониятлар яратилганини айтиб ўтиб, барқарорлик рейтингида кўзда тутилган рағбатлантириш чоралари қонун доирасида фаолият юритишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Мулоқотда бошқарма бошлиғи ва соха мутахассислари ҳамкорлигида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ўрганиб чиқилиб, уларнинг ечимлари бўйича зарур масалаҳатлар берилди.
Эътиборлиси, учрашувда бир қатор тадбиркорлик субъектларининг масалалари жойида ижобий ҳал этилгани солиқ органларининг тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий кўмакчисига айланганини яна бир бор исботлади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Жорий йилги мавсумда Шофиркон туманидаги 363 та фермер хўжалиги 8900 гектар майдонда серҳосил “Бухоро-6”, “Бухоро-10”, шунингдек, Хитойнинг "Чжунтай" пахта навларини экиб етиштирди. Миришкор деҳқонлар 35 минг тоннадан ортиқ хирмон яратишни кўзлашган. Хозирги вақтда 127 отряд таркибида 10 минг нафарга яқин теримчи меҳнат қилмоқда.
Айни дамда тумандаги барча фермер хўжалигида терим юқори суръатда давом этмоқда. Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Шофиркон туманида давом этди. Ўрганишлар Улуғбек Худойқулов раҳбарлигидаги "Худойқулов замини" фермер хўжалигида олиб борилди. Жорий йилги пахта мавсумида 20 гектар ерда пахта етиштирган хўжалик вакиллари 56 тонна давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарган. Ҳозирда ҳам йиғим-терим ишлари қизғин давом этяпти. Ботир Зарипов шу ерда фермер хўжалиги раҳбари, "маҳалла еттилиги" фаоллари ва бошқа масъуллар билан мулоқот қилиб, теримчилар учун далада яратилган шароитлар билан танишди. Туман мутасаддиларига терим суръатини ошириш, йиғим-терим ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

#DIQQAT
⚡️Сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилди
Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасидаги (Онкология, тери касалликлари ҳамда юқумли касалликлар шифохоналарига кирувчи) ∅250мм. ли сув қувурида юзага келган носозликни (авария ҳолати) бартараф этиш мақсадида, бугун, 16 октябрь куни соат 18:00га қадар 25-сонли "Ситораи Моҳи Хоса" МФЙ, 63-сонли "Шейхон" МФЙ, "Работак" аҳоли пункти ҳамда "Ситораи Мохи Хоса" МФЙда жойлашган уй-жойларларда ва 5 та шифохоналарда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қиламиз.
❗️Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз.