#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Бугун, 16 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта йиғим-теримининг бориши билан яқиндан танишиш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида назорат тартибидаги ўрганишларни олиб бормоқда. Вилоят секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона ва бошқармалар масъуллари, "маҳалла еттилиги" мутасаддилари иштирокидаги ўрганишнинг дастлабки манзили Бухоро тумани бўлди.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Бухоро туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 268 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 7 минг 800 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди. Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 31 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.
Ботир Зарипов “Қўшходим” ҳудудидаги "Самад Чаросхон" фермер хўжалиги пахтазорларида бўлди. Хўжалик вакиллари ҳисобида 73 гектар майдон бўлиб шундан 33 гектарида серҳосил "Порлоқ-4" нави парвариш қилинган. 147 тонна давлатга пахта топшириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда 100 нафарга яқин теримчилар пахта теришмоқда.
Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, 2500 сўмдан терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Шу ерда илғор теримчилар билан мулоқот қилиб, уларни рағбатлантирди.
Ўрганишлар “Қўшходим” ҳудудидаги "Адизобод Эркин Маҳмуд" фермер хўжалигида давом этди. Мазкур хўжалик жорий йилги пахта мавсумида 25 гектар ерда пахта етиштиришган. 75 тоннадан ошиқ хирмом яратиш режалаштирилган. Ботир Зарипов терим суръатини ошириш борасида қилиниши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталиб, туман секторлари раҳбарлари зиммасига муҳим вазифалар юклади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube