BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Олот: Оқ олтинлик ёшлар универсал спорт майдончасига эга бўлди

👉Батафсил

👉Batafsil (lotin)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухоро вилоятида ирригация тармоқлари бетонлаштириш борасидаги ишлар таҳлили

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоровулбозор_тумани

⚡️“Бўзачи”да пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда


“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги мавсумида ғолибликни қўлга киритган бўзачиликлар 1,5 км масофада пиёдалар йўлакчасининг қурилишига эришдилар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Эндиликда маҳалла ҳудудида истироҳат боғи ҳамда мўъжазгина спорт майдончаси ҳам қурилади.

Бу ишларининг барчаси “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Олотда янги ижтимоий объектлар ишга туширилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилмоқда

Бухоро шаҳрининг Шербудин кўчаси бўйлаб ўтувчи диаметри 300 мм ли сув қувурида ҳосил бўлган носозликни (авария ҳолати) бартараф этиш мақсадида эртага, 7 октябрь куни соат 03:00 га қадар Шербудин кўчасида жойлашган уй-жойларларда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қиламиз.

Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоронинг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Бухоро шаҳридаги “Ёшлик“, “Баҳовуддин Нақшбанд“, “Ойбек“, “Лоша„ маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 325 мм ли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида 7 октябрь соат 09:00 дан 18:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига;

Ромитан туманидаги “Бобур“ маҳалласини табиий газ билан таъминловчи, кесими 57 мм ли паст босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида 7 октябрь соат 09:00 дан 18:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига;

Қоракўл туманидаги “Қоракўл“, “Бандбоши“ маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 219 мм ли юқори босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида 7октябрь соат 09:00 дан 18:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига;

Шофиркон туманидаги “Мингчинор-Денов“ ҳудудига  борувчи, юқори  босимли, кесими 219 мм ли  газ қувурини таъмирлаш мақсадида “Шофиркон-2” ГТС дан 7 октябрь соат 09:00 дан 18:00 га қадар “Мингчинор“, “Хорин“, “Қайрағоч“, “Денов“, “Навбаҳор“, “Паттахон“ маҳаллаларига табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️“Silk Avia” – янги йўналиш сайёҳларга Бухоронинг маданий ва тарихий меросини ўрганиш имкониятини тақдим этади

Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни янада осонроқ ва қулай бўлишини таъминлаш мақсадида "Silk Avia" авиакомпанияси 8 октябрдан бошлаб ҳафтада 1 марта “Қўқон – Бухоро – Қўқон“ йўналишда ҳар сешанба кунлари парвозларни амалга оширишини эълон қилди.

Мазкур авиақатновлар ҳудудлар ўртасидаги авиация алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратиб, мамлакат ичидаги иқтисодий ва туристик алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг икки муҳим тарихий-маданий шаҳарлари ўртасида тез ва қулай саёҳат қилиш имконини беради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Ҳудудларда ижтимоий инфратузилма яхшиланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухорода ИИВ Тезкор-қидирув хизматининг устоз фахрийлари, ўрта ҳамда ёш авлод вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди

Хабарингиз бор, 2019 йилниг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ҳамда 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида вилоят ички ишлар органларида “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирлар доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни моддий, маънавий ҳамда жисмоний қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича кенг кўламли чора тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Тезкор-қидирув хизматининг кекса, ўрта ва ёш авлоди иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, сектор раҳбарлари, видоят ИИБ раҳбарияти, тезкор қидирув хизматининг устоз фахрийлари, ўрта авлоди ҳамда ёш ходимлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига, жумладан меҳнат фахрийларига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани алоҳида таъкидланди.

“Уч авлод учрашуви” да ички ишлар органларида самарали фаолият олиб бориб бугун нафақа гаштини сураётган тезкор қидирув хизматининг меҳнат фахрийлари ҳам сўзга чиқиб, ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, соҳанинг ўзига хос машаққатлари, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдиришди.

Шундан сўнг, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш борасидаги самарали хизматлари, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан, истеъфодаги подполковник Ражабов Эркин Саидович “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан, истеъфодаги майор Тошов Саттор Тошназарович эса Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати билан, вилоятимизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатаётган яна бир гуруҳ ходимлар вилоят ҳокими, вилоят прокурори ҳам вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида санъат усталарининг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Мана шундай шукуҳли кун, файзли оқшомда бирга кечган онлари, олган олам-олам таассуротлари фотосуратларга муҳрланди. Чунки айнан шу кечада барча учун янги марралар белгилаб олинди, Янги Ўзбекистон учун янги ташаббуслар, ғоялар илгари сурилди. Улар эса шубҳасиз реал ҳаётий натижаларга айланиб, юртимиз тараққиётининг янада баланд чўққиларга олиб чиқилишида, жамиятимизни жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан холи қилишга хизмат қилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube