BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
79.4K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#вилоят_ҳокимлигида

Ўзбекистон шахмат федерацияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлимининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоятдаги шахмат клуби раҳбарлари, шахмат бўйича мураббийлар, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят ҳудудий бўлимининг янги таркиби ҳамда бўлим раиси, ўринбосарлари, ижрочи директори ва аъзолари тасдиқланди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ўзбекистон шахмат федерацияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлими раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон шахмат федерацияси конференциясига Бухоро вилоятидан делегатлар сайланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятда 4 мингга яқин аҳоли вакиллари шахмат спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилади. Ҳозирда Ўзбекистон шахмат федерацияси Халқаро шахмат академияси вилоят бўлимида 15 нафар энг иқтидорли шахматчи таҳсил олиб, мусобақаларга тайёргарлик кўради.

Шунингдек, спорт мактабларида ташкил этилган тўгаракларда 4 минг нафарга яқин ёшлар ҳаваскор тарзда шуғулланса, 12 та шахмат клубида 1 минг 200 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари “ақл гимнастикаси” билан машғул. Бундан ташқари, умумтаълим мактабларидаги шахмат тўгаракларида 5 мингдан ортиқ ўқувчилар шахмат сирларини ўрганишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Futsal2024
#WorldCup

Юртимизда давом этаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда.

Маълумки, Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуаси мазкур чемпионатнинг асосий мезбонларидан бири ҳисобланади.

Кеча мазкур мажмуада чорак финал ўйинлари доирасида Бразилия-Марокаш ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Кескин ва муросасиз руҳда ўтган учрашувни Ўзбекистон Футбол Ассоцияцияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва бошқа қатор мутасаддилар бевосита аренадан кузатиб боришди.

Учрашув якунида кечган мулоқотда Равшан Ирматов Бухорода катта спорт тадбирига кўрилган тайёргарлик ишларига, хусусан, мажмуанинг жаҳон стандартларига мос барпо этилганига, бу ерда яратилган шарт-шароитларга хорижлик меҳмонлар, мураббийлар ва спортчилар юқори баҳо берганини эътироф этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Замон

Бухоролик тадбиркор аёл фаолияти хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пешку: “Туркистон”, “Навгаҳон” ва “Ўзбек” маҳаллалари йўллари янгича қиёфага кирмоқда

👉Батафсил

👉Batafsil (lotin)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube`
#Futsal2024
#WorldCup

Юртимизда ўтказилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида бугун чорак финал ўйинлари доирасида Франция - Парагвай ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Учрашув соат 17.30да старт олади. Ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув “Универсал” спорт мажмуасининг жаҳон чемпионатидаги сўнгги мезбонлик баҳси ҳисобланади. Чемпионатнинг қолган учрашувлари Тошкентдаги “Хумо Арена”да ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Shoxrud” вa “OFS” корхоналари меҳнат жамоаси ижтимоий муҳофазасида ҳам фаол

👉
Батафсил

👉
Batafsil (lotin)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube