⚡️Олот: оила қуриш арафасидаги 5 та жуфтлик сертификатга эга бўлди
Турмуш қуриш арафасида бўлган ёшларни янги ҳаётга тайёрлаш ва келгусида ибратли оила, намунали ота-она бўлишлари учун олис туманда маҳаллий ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда махсус ўқув курслари ташкиллаштирилмоқда. Бу ўқувларда мутасаддилар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими, отинойлар, психолог, тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилиб, ёш оилаларга зарур тавсия, маслаҳат ва билим берилмоқда.
Аҳамиятли жиҳати, ўқувлар орқали ёшларни оила ва никоҳ муносабатларига пухта тайёрлиш, оилавий мустаҳкамликни таъминлаш, барқарор оила қуриш, ўз навбатида, оилавий ажримларнинг олдини олишдир. Катта ҳаёт остонасида бўлган ёшларни психологик қўллаб-қувватлаш семинарлари давомида оилавий муносабатларни қарор топтириш, келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш, ёшлар бир-бирини тушуниб етиши, оилавий муҳитни яхшилаш учун қўл келади, албатта.
Келин-куёвлар учун ташкиллаштирилган курслар ёш оилани молиявий бошқарув ва режалаштириш бўйича ҳам билим беради. Бу эса уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда муҳим. Шунингдек, курсларда болалар таълим-тарбияси, тиббиётга оид билимлар ҳам ўрганилади. Бу эса ёш ота-оналарга соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда фарзандларини тўғри тарбиялашда асқотади.
Жорий йил бошидан шу кунга қадар туманда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига 562 нафар йигит-қиз томонидан аризалар берилган бўлиб, шундан 300 нафар йигит-қиз ўқув курсларига жалб қилиниб, уларга махсус сертификатлар берилган. Навбатдаги гуруҳ, шу ўқувни тамомлаган 5 нафар жуфтлик сертификатларни қўлга киритишди.
Оилаларни мустаҳкамлаш, низоларни ҳал этиш, тарғибот, тушунтириш ишлари олиб борилаётганига қарамай афсуски, ажрим ёқасига келиб қолганлари ҳам йўқ эмас. Ана шундай вазиятларда Яраштирув комиссияси аъзолари томонидан қилинаётган саъй-ҳаракат долзарб аҳамият касб этади.
Туманда Яраштирув комиссияси томонидан ўтган йилнинг шу даврига қадар 90 дан ортиқ оила яраштирилган бўлса, жорий йилда ажрим ёқасида бўлган 113 та оиланинг ярашишига эришилган. Бу эса ушбу оилаларда тарбияланаётган юздан ошиқ болажоннинг бахтли, тўкис оилада яшаш имконини беради.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

"Бухоро тажрибаси" асосида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида Когон шаҳар "Бобур" маҳалласи жиноятчилигининг "Маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилди
👉 Батафсил
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👉 Батафсил
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🏆 ЖЧ-2024: Бугун play-off учрашувларига старт берилади
Хабар бериб бораётганимиздек, 14 сентябрдан 6 октябргача илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилмоқда. Мусобақа эса қизғин паллага кирди.
Бугун, 24 сентябрь куни 17.30да Бухоро шаҳридаги "Универсал" спорт аренаси мусобақа фаворитларидан бири сифатида қаралаётган 🇧🇷Бразилия ҳамда 🇨🇷Коста-Рика футзал терма жамоалари баҳсига мезбонлик қилади.
*Эслатиб ўтамиз, учрашувга чипталарни махсус кассалар ҳамда futsal2024.uz расмий сайти орқали сотиб олишингиз мумкин.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM