#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Ботир Зарипов Шофирконга ташрифи чоғида “Вардонзе қўрғони” археология ёдгорлигида ҳам бўлди.
Тарихда Вардонзе, Варзонзе, Вардона, Варданзи номлари билан юритилувчи тарихий ёдгорлик туманнинг Жўйнав ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг тарихи олимлар томонидан 2500 йилдан зиёд, дея эътироф этилади. "Қўрғони Вардонзе" номи билан машҳур қўрғоннинг узунлиги 110 метр, кенглиги 60—70 м, баландлиги 45—50 метр. Тарихий асарларда қайд этилишича, бу ер Вардонхудотларнинг махсус қароргоҳи бўлган.
“Вардонзе қўрғони” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Қадимий қўрғон харобаларини кўздан кечириш мобайнида вилоят ҳокими нуронийлар билан мулоқот қилиб, жой тарихига доир фактлар билан қизиқди. Бу қадимий масканни обод қилиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида ушбу манзилда инфратузилма объектларини яхшилаш, сайёҳлар учун қулай шароит яратиш борасида қилинажак вазифаларга ҳам тўхталди.
Шундан сўнг масъуллар шу ҳудудда жойлашган "Бурқи сармаст" номи билан юритилувчи авлиё мангу қўним топган қабристонда унинг мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар номи ёд этилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Futsal2024
#WorldCup
#Netherlands
#Paraguay
🇳🇱Нидерландия - 🇵🇾Парагвай футзал терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан фотосуратлар. Айни пайтда Нидерландия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
Учрашув "Ёшлар" телеканали орқали тўғридан тўғри намойиш этилмоқда.
*Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича жаҳон чемпионати учун кириш чипталарини https://futsal2024.uz сайти орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.