BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Вобкент_тумани

Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Вобкент туманида давом этди.

Бу йилги деҳқончилик мавсумида Вобкент туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 300дан ортиқ фермер хўжалиги тасарруфидаги 6 минг 332 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди.

Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 39 минг 490 тоннага етказиш кўзда тутилган.
Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 179 та отряд сафида 12 минг 700 дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.

Ботир Зарипов “Қўнғирот” ҳудудидаги "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтазорларида бўлди. Таъкидлаш лозимки, "Бухоро Агрокластер" МЧЖ томонидан “Қўнғирот” ҳудудида 304 гектар майдонда Хитойнинг "Чжунтай 2" навли чигити экиб парваришланди. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур нав 70 центнергача ҳосил бериши кутилмоқда. Эътиборлиси, бу нав экилган майдонларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган. Бу ҳам ресурс сарфини тежашга хизмат қилади. Қолаверса, Хитой тажрибаси асосида парваришланган пахта майдонларида агротехник тадбирлар маҳаллий навга нисбатан икки баравар кам талаб этилади.

Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосил ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар жума куни, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъул ходимлари учун мунтазам ташкил этиб келинаётган сиёсий маърифат соатининг бугун навбатдаги сабоғида давлат фуқаролик хизматчиларига якунланаётган ҳафтада юртимиз сиёсий–ижтимоий ҳаётида рўй берган воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube