📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармони кўра:
📣Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланиши маълум қиламиз.
💠Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
💠Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.
Ҳурматли фуқаро! Сиз Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топширишингиз мумкин.
❗️Эслатма: ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
🔹Тошкент шаҳрида — МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#пахта_2024
Когон туманида Хитойнинг “Boshiran” компаниясида ишлаб чиқарилган, кунига 40-50 тоннагача пахта териш қувватига эга Boshiran 4 MZ-2А русумли 7 та пахта териш машинаси иш бошлади. Мазкур юқори унумдор пахта териш машиналарини 76-90 схемада экилган пахта майдонлари учун мўлжалланган. Когон туманида бундай схемадаги майдонлар эса қарийб 4 минг гектарни ташкил этади.
Умуман, жорий йилги пахта ҳосили учун Когон туманидаги 239 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 7096 гектар майдонда ғўза парваришланди. Когонликларнинг мақсади ҳар гектар пахта майдони ҳосилдорлигини 40 центнерга етказиб, нафақат вилоятда, балки республикада биринчилар қаторида кўзланган хирмонни бунёд этишдир.