#ўзбек_қозоқ_дўстлиги
Қозоғистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги қошидаги марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси Бухорода бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Лаби Ҳовуз мажмуасида концерт дастурини намойиш этди.
Концерт томошаси давомида ватанпарварликни тарғиб этувчи қозоқ ҳамда ўзбек миллий куй-қўшиқлари ижро этилди, рақс жамоалари композицион чиқишлар қилишди.
Концерт томошаси шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга, айниқса, хорижий давлатлардан келган сайёҳларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани
Бухоро туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Бухоро туман ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ташаббуси билан тумани маданият уйида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Тадбирда битирувчилар, хотин-қизлар, пробация рўйхатидаги ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар иштирок этди. Унда 30 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг 700 дан ортиқ бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) билан қатнашдилар.
Жараён давомида иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 17 нафари (битирувчилар) доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, 12 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қисқа муддатли касб-ҳунар курсларига юборилди.
Шунингдек, ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 20 нафарига ишга жойлашишга оид ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунчалар ва маслаҳатлар берилди.

⚡️ Эртага, 29 август куни Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуасидаги муҳташам амфитеатрда Мустақиллик байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилади
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати жамоаси мазкур тадбир жараёнларини жонли эфирда намойиш этишни режалаштирмоқда.
Режага кўра, байрам тадбири соат 20:00 дан бошлаб Telegram гуруҳ, Facebook саҳифаси ва YouTube канал, шунингдек, “Бухоро” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Жонли эфирни ўтказиб юбормаслик учун юқоридаги саҳифаларимизга олдиндан уланиб олишни маслаҳат берамиз!