BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
78.1K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август куни туманларни иқтисодий ривожлантириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитлар яратиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари давлат сиёсати экани қайд этилиб, тажрибаларнинг ҳар бири бўйича масъулларга аниқ “KPI” белгиланиб, ижроси устидан қатъий сўров бўлиши таъкидланди.

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Шофиркон туманига ташрифи аввалида туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилишда бу борадаги ишларнинг натижадорлиги кўриб чиқилди. Хусусан, вилоят раҳбари туманни "Сайхунобод", "Уйчи", "Зарбдор" ва "Ғиждувон" тажрибалари асосида ривожлантириш, тадбиркорликнинг вертикал ўсиш суръатларини таъминлаш орқали иш ўринларини кўпайтириш, бунда аввало, мастер-режаларни ишлаб чиқиш ишларининг бориши ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари билан қизиқди. Бунда ҳоким ўринбосарларининг ахбороти ва таклифлари эшитилди.

Қайд этилишича, "Хўжа Ориф", "Мазлахон Чандир" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар масканларни барпо этиш, қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга тармоқ ва қишлоқ аҳолиси учун асосий дароомад манбаи ҳисобланган пилла етиштиришни кенгайтириш, бунда Шофиркон тажрибаси асосида нообод жойлардан ер ажратиш орқали касаначиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларидаги мавжуд муаммлларни ҳал қилиш орқали аҳоли даромадимини ошириш, “Мирзоқул” маҳалласида қўшимча кўп қаватли уй-жойлар қуриш, бозор инфратузилмасини яхшилаш, туманнинг чўл ҳудудида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда 1000 мегаватт қувватдаги қуёш электр станциясини қуриш кўзда тутилган.

Ботир Зарипов ҳар бир таклиф ва ташаббусни пухта лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, бу лойиҳалар туманнинг иқтисодий салоҳияти ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади. Буларга қўшимча сифатида Шофирконнинг қадимий узумчилик анъаналарини қайта тиклаш, узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг тўлиқ циклини яратиш, илмий тажрибага асосланган ҳолда аҳоли хонадонларида токзорларни кенгайтириш юзасидан таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани

Ботир Зарипов Шофиркон туман ҳокимлиги студиясидан туриб туманда мавжуд 50 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “маҳалла еттилиги” билан онлайн мулоқот қилди.

Мулоқот аввалида вилоят раҳбари маҳаллалаларда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни “хонадонбай” ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги билан қизиқди. Бу борада вилоят ҳокимлиги даражасида қандай ёрдам зарурлиги ҳақида сўради. Учта дафтар ҳамда ижтимоий реестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, ижтимоий оғир, нотинч оилалар, ажримларнинг олдини олиш бўйича тизимли иш ташкил этиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини қўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш, маҳаллаларда ободонлаштириш чораларини кўриш лозимлигини ҳам таъкидлади.

Мулоқот давомида профилактика инспекторларига маҳалла аҳолисининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш бўйича ҳам тавсиялар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухорода перинатал хизматлар соҳасига янги технологиялар жорий этилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Buxoro
#Maʻnaviyat_festivali

🇺🇿 “Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остидаги “Маънавият фестивали” Бухоро вилоятида давом этади.

🚆 Фестивални халқимиз билан биргаликда кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун бугун бир гуруҳ санъаткор, олим, шоир ва зиёлилардан иборат тарғиботчилар  пойтахтдан Бухоро томон йўлга чиқишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Maʼnaviyat_festivali
#BUXORO

"БИЗ БИР БЎЛСАК — ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК — ВАТАНМИЗ!"

Республика бўйлаб ўтказилаётган  “Маънавият фестивали” ижодий гуруҳ аъзолари Бухоро вилоятига етиб келишди.

🔰 "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, санъаткорлар, шоир, олим ва зиёлилардан иборат ижодий гуруҳ аъзолари Бухоро вокзалидан кутиб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube