BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.8K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Янги ўқув йилида 1-синфга қадам қўяётган болажонларга аталган "Президент совғалари" жойларга етказилмоқда

Янги 2024 - 2025 ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари” айни пайтда Бухоро вилоятининг ҳам барча ҳудудлари сари йўл олди.

“Таъминот ва логистика хизмати” Бухоро вилояти филиали томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилмоқда. Унинг таркибига портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич киради.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида янги – 2024 - 2025 ўқув йилида 535 та умумтаълим мактабига 37 мингдан ортиқ ўқувчилар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Paris_2024
#boks_chempion

⚡️Қадрли бухороликлар! Сиз учун яна бир ажойиб янгилик!

🇺🇿Хабарингиз бор, Париж- 2024 ёзги олимпия ўйинлари якунланди. Қувонарлиси, ушбу ўйинларда терма жамоа сафида иштирок этган бухоролик чарм қўлқоп устаси Абдумалик Халоков мутлақ чемпион бўлди ва олтин медални қўлга киритди.

🥊Бухоролик чемпион бугун она шаҳри Бухорога қайтади.

🥊У соат 19:30 да Бухоро халқаро аэропорти орқали Тошкентдан учиб келади. Аэропортда тантанали тадбир ташкил этилади. Шундан сўнг, спортчимиз Бухоро шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб кортежда юради.

🥊Барча вилоятдошларимизни тантанали тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани

Жорий йилнинг апрель ойида Жондор туманидаги "Пўлоти" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси устидаги cув сатҳидан баландлиги 15, эни 20 метрча ва узунлиги салкам 40 метр масофадаг кўприк белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк машинасинин ўтиши оқибатида қулаб тушган эди.

“Пўлоти” маҳалласини Жондор туман маркази билан боғловчи кўприкда таъмирлаш ишлари бошланди. Демак, тез орада мазкур кўприк ўз атрофида 6 та қишлоқни бирлаштирган "Пўлоти" маҳалласида яшовчи 8 500 нафардан ортиқ фуқаро ва ҳайдовчилар учун катта қулайлик яратади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бош соврини Бухорода

🇺🇿 Хабарингиз бор, айни дамда бутун Ўзбекистон бўйлаб Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бош соврини иштирокида “Trophy tour” тадбирлари бўлиб ўтяпти.

17 август куни эса ушбу тадбирга Бухоро шаҳри мезбонлик қилади.

Вилоятимиз аҳолиси Жаҳон чемпионатининг бош соврини билан суратга тушишлари, кўнгилочар дастурларда иштирок этишлари ҳамда ҳамкорлар томонидан тақдим этиладиган эсдалик совғаларга эга бўлишлари мумкин.

📍Лаби Ҳовуз мажмуаси.
🗓 17 август, соат 19:00 да.

Тадбир Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар жума куни, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъул ходимлари учун мунтазам ташкил этиб келинаётган сиёсий маърифат соатининг бугун навбатдаги сабоғида давлат фуқаролик хизматчиларига якунланаётган ҳафтада юртимиз сиёсий–ижтимоий ҳаётида рўй берган воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube