BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Қоровулбозор: “Nano Decor” МЧЖ табиий пардозбоп тошлар ишлаб чиқармоқда

Қоровулбозор тумани географик жойлашувига кўра, ер ости бойликлари бой туман ҳисобланади. Нефт ва газдан ташқари, оҳактош ва бошқа қурилиш маҳсулотлари жамланган.

Туманда табиий қазилмаларни хусусан, тошларни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот чиқарадиган корхоналар ҳам фаолият юритмоқда.

Шундай корхоналардан бири “Nano Decor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади.

Бугунги кунда мазкур корхонада мингдан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Мозаикали тошлар ва панжаралар шулар жумласидандир.

Қувонарли жиҳати шундаки, жорий ийлнинг ўтган даври мобайнида корхона 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни Россия, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилди.

Корхонада 20 дан ортиқ ходимлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўртача ойлик иш ҳақилари 4 млн сўмни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Меҳнатидан рағбат топаётган бухоролик тадбиркорлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Факт 24

Европа қизлар олимпиадасида совриндор бўлган бухоролик дастурчи қиз

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги ўқув йилида 1-синфга қадам қўяётган болажонларга аталган "Президент совғалари" жойларга етказилмоқда

Янги 2024 - 2025 ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари” айни пайтда Бухоро вилоятининг ҳам барча ҳудудлари сари йўл олди.

“Таъминот ва логистика хизмати” Бухоро вилояти филиали томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилмоқда. Унинг таркибига портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич киради.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида янги – 2024 - 2025 ўқув йилида 535 та умумтаълим мактабига 37 мингдан ортиқ ўқувчилар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Paris_2024
#boks_chempion

⚡️Қадрли бухороликлар! Сиз учун яна бир ажойиб янгилик!

🇺🇿Хабарингиз бор, Париж- 2024 ёзги олимпия ўйинлари якунланди. Қувонарлиси, ушбу ўйинларда терма жамоа сафида иштирок этган бухоролик чарм қўлқоп устаси Абдумалик Халоков мутлақ чемпион бўлди ва олтин медални қўлга киритди.

🥊Бухоролик чемпион бугун она шаҳри Бухорога қайтади.

🥊У соат 19:30 да Бухоро халқаро аэропорти орқали Тошкентдан учиб келади. Аэропортда тантанали тадбир ташкил этилади. Шундан сўнг, спортчимиз Бухоро шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб кортежда юради.

🥊Барча вилоятдошларимизни тантанали тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани

Жорий йилнинг апрель ойида Жондор туманидаги "Пўлоти" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси устидаги cув сатҳидан баландлиги 15, эни 20 метрча ва узунлиги салкам 40 метр масофадаг кўприк белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк машинасинин ўтиши оқибатида қулаб тушган эди.

“Пўлоти” маҳалласини Жондор туман маркази билан боғловчи кўприкда таъмирлаш ишлари бошланди. Демак, тез орада мазкур кўприк ўз атрофида 6 та қишлоқни бирлаштирган "Пўлоти" маҳалласида яшовчи 8 500 нафардан ортиқ фуқаро ва ҳайдовчилар учун катта қулайлик яратади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube