⚡️Вобкент: “Шакаркент” йўли асфальтлаштирилиб, “Арабхона”да мактаб кутубхонаси қурилмоқда
Мамлакатимиз мустақиллигининг энг азиз ва энг улуғ байрами муносабати билан Вобкент туманида ҳам ободонлаштириш, бунёдкорлик ва янгиланиш ишлари авжида. Қутлуғ айём олдидан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, қатор манзилларда ҳудуд инфратузилмасига доир таъмирлаш ишларига эътибор қаратилиб, одамларга қулай шарт-шароит яратилмоқда.
Жумладан, кейинги йилларда "Шакаркент" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички хўжалик йўлларининг таъмирталаб аҳволи аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётгани боис ҳудуддаги Ўғаре ва Юқори Халач қишлоқларининг деярли 2 минг метр масофадаги қисмини асфальтлаштиришга киришилган. Бунда пудратчи сифатида Ромитан мунтазам йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-мутахассислари зарур техника ва механизмлардан фойдаланган ҳолда жонбозлик кўрсатмоқдалар.
Шу билан бирга, айни кунда “Арабхона” МФЙ даги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида замонавий типдаги кутубхона қурилиши лойиҳалаштирилган. Бу иншоот қурилиши яқинда бошланган бўлиб, икки ойда монтаж ишларини якунлаб, бинони фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.
Таълим даргоҳи кутубхонаси қурилишини маҳаллий пудратчи “Парвоз комфорт ИТҚ” МЧЖ бинокорлари ўз зиммаларига олишган. Лойиҳага биноан кутубхонада мутолаа, китоблар сақлаш хоналари ҳозирланади. Айни кунда туманда бораётган қурилиш-таъмирлаш ишлари туман мутасаддилари, маъмурий сектор раҳбарлари томонидан кундалик мувофиқлаштириб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухородаги 38 та умумтаълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 10 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
2024 - 2025-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқувчилар ҳамда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бухоро вилоятида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда Инвестиция дастури асосида вилоятдаги 38 та умумтаълим мактаблари, 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 10 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу жараёнда 2 та янги таълим муассасаси қурилиб, 42 тасида реконструкция, 5 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада янги ўқув йилида 13 794 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув бинолари, 1 170 тарбияланувчи ўрнига эга МТТ бинолари ва 8 та спорт зал, 222 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2024 - 2025-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқувчилар ҳамда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бухоро вилоятида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда Инвестиция дастури асосида вилоятдаги 38 та умумтаълим мактаблари, 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 10 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу жараёнда 2 та янги таълим муассасаси қурилиб, 42 тасида реконструкция, 5 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада янги ўқув йилида 13 794 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув бинолари, 1 170 тарбияланувчи ўрнига эга МТТ бинолари ва 8 та спорт зал, 222 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Қоровулбозор далаларида етиштирилган буғдой шу ернинг ўзида қайта ишланмоқда
Қоровулбозор тумани далаларида етиштирилган буғдой ўзининг сифати билан ажралиб туради. Ишни кўзини билган тадбиркорлар эса серқуёш заминимизда етиштирилган буғдойни қайта ишлаб, халқимизга сифатли ун маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйишган.
Шундай корхоналардан бири “Nodir Imom Z” оилавий корхонасидир. Лойиҳа қиймати 600 минг АҚШ доллари (шундан 300 минг АҚШ доллари ҳорижий кредит линиясига тўғри келади) бўлган мазкур корхона кунига 30 тонна юқори сифатли ун ва 15 тонна кепак маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.
Ускуналар Туркия давлатидан келтириб ўрнатилган. Ҳозирда корхонада 10 га яқин доимий ва мавсумий ишчи меҳнат қилмоқда.