#ҳоким_ҳудудларда
#Ғиждувон_тумани
#Еттилик_билан_учрашув
Ботир Зарипов Ғиждувон туманида мавжуд 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган “еттилик” – раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходим билан ZOOM платформаси орқали навбатдаги маротаба учрашди.
Учрашувда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, бу орқали одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир таклиф ва мурожаатлар ўрганилди. Хусусан, “еттилик” вакиллари ички йўллар, мактаб, боғча, оилавий поликлиникаларни таъмирлаш, йўлларни асфальтлаштириш, трансформаторларни янгилаш, аҳоли гавжум ҳудудларда светофорлар ўрнатиш каби долзарб масалалар юзасидан вилоят раҳбарига юзланишди. Уларни ҳал қилиш бўйича масъуллар ва муддатлар белгиланди.
Ботир Зарипов билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижроси таъминлашини таъкидлади.
Мулоқот давомида вилоят раҳбари маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш, учта дафтар ҳамда ижтимоий реестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини қўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, ижтимоий оғир, нотинч оилалар, ажримларнинг олдини олиш бўйича тизимли иш ташкил этиш, ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш лозимлигини ҳам таъкидлади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube