BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
79K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#мустақилликка_33_йил
#бир_бўлсак_ягона_халқмиз_бирлашсак_Ватанмиз

Лойиҳа доирасида икки ҳудуд кекса, ўрта ва ёш алод вакиллари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Муҳташам тантаналар саройида бир пиёла чой устида кечган тадбир давомида сўзга чиққан кекса авлод вакиллари ўрта ва ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, сўзга чиққан ўрта авлод вакиллари ва ёшлар бу каби тадбирлар кўплаб ташкил қилиниши таклифини билдириб, бундай тадбирлар ёшларга кекса авлод вакилларининг ибратли сўзлари жонли мактаб вазифасини ўташини таъкидладилар ва ўзлари эришган ютуқлар, амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзладилар.

Ўзаро мулоқотларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тажрибаси асосида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан якка тартибда ишлаш ва уюшмаган, ишсиз ёшларни ўз қарамоғига олган ҳолда уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмак бериш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Нуронийлар ва ёшлар фольклор жамоаларининг чиқишлари эса учрашувга кўтаринки руҳ бағишлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Бухорода “Аёл – қадриятлар давомчиси” шиори остида ўтказилган республика ўқув-амалий семинари тафсилотлари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти

⚡️Шофиркон тумани ҳокими пахта қабул қилиш масканлари тайёргарлиги, техникалар шайлигини ўрганди


👉Батафсил: (Ушбу ҳаволада)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси Бухоро шаҳридаги “Тўқимачи деҳқон бозори” МЧЖда сотилаётган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари тўғрисида маълумот тақдим этмоқда.

❗️“Марказий деҳқон бозори” АЖ да бугун тозалик куни.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Вобкентлик 3 нафар ўқитувчи Германияга юборилди

Республика Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни Германияда касбий таълимга йўналтиришга кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Малака оширишга юборилган номзодлар республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Германия республикасидаги ҳамкорлар томонидан республика бўйлаб саралаб олинган.

Аниқроғи, республика Савдо-саноат палатаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги – “DUWK” бюроси ташаббуси билан Ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг Саксония-Анхальт федерал ўлкаси ва “Askania Future GmbH” компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилган лойиҳа доирасида немис тили мутахассислари 5 йил давомида босқичма-босқич Германияга бориб, ўзларининг тил малакаларини ошириб, халқаро тоифадаги сертификатларни қўлга киритади.

Сараланган ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германияда малака ошириб қайтгач, мамлакат ёшларини "Ишга марҳамат" мономарказларида немис тилига ўқитиб, уларнинг тил кўникмаларини оширишга ва немис тилини ўқитиш тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Мазкур лойиҳа доирасида жами 168 нафар немис тили мутахассислари 5 йил давомида босқичма-босқич Германия давлатига бориб, ўзларининг тил билиш малакаларини ошириб, халқаро тоифадаги сертификатларни қўлга киритиб қайтишади.

Ана шу юқори малакага эга, сараланган гуруҳда 3 нафар вобкентлик немис тили фани ўқитувчиси ҳам бор. Жумладан, тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган чет тили ўқитувчиларидан Нилуфар Тўраева, Зуҳра Отақулова ҳамда Нилуфар Комиловалар Германия давлатига икки ой муддат давомида малака ошириш мақсадида хизмат сафарига жўнаб кетдилар.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube