#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри
Бухоро марказий деҳқон бозори. Бозорда мева, кўкатлар, сабзавотлар, озиқ-овқат, ширинликлар, дуккакли маҳсулотлар ва бошқа турдаги истеъмол товарлари учун алоҳида расталар бор. Лекин сотувчиларнинг аксарияти йўлакларда савдо қилмоқда. Айрим сотувчилар тез сифати бузиладиган гўшт маҳсулотларни қуёш нурида очиқ ҳолда сотмоқда. Маҳсулотга аллақачон ари ва чивинлар ўрнашиб олган. Масалан, бозорнинг гавжум йўлагида савдо билан шуғулланаётган сотувчи “Бу ерда савдо яхши бўлади”, дея жавоб қайтарди. Савдо-ку яхши бўлар, аммо истеъмолчининг саломатлиги сотувчи учун аҳамиятсизми?
Ўрганишлар жараёнида бозордаги бундай ҳолатга Ботир Зарипов алоҳида эътибор қаратди. Вилоят раҳбари бозорни тартибга келтириш, ҳудудни ободонлаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик ва шароитлар яратиш борасида вазифаларни белгилаб берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube