BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

Батафсил: https://bviib.uz/uz/news/buhoro-viloti-ichki-ilar00500

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида дастлабки қиймати 2,7 млрд АҚШ долларига тенг метанолдан олифен олиш (МТО) технологияси асосида газ-кимё мажмуаси лойиҳаси барпо этилмоқда.

Батафсил: https://xs.uz/uzkr/post/noyob-innovatsion-lojiha

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Махсус репортаж

Бухорода ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Қонунчиликка кўра, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

🔹аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

🔹зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

🚫 Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

⚠️ Шунингдек, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Зарипов бухоролик ёшлар билан учрашди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи
ёшлар муаммоларини ўрганди

Жорий йилнинг «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилингани ёшлар билан ишлар йўналишларида кўплаб ислоҳотларга асос бўлди.

2024 йилда амалга оширилиши белгилаб олинган давлат дастурига асосан, «Ёшлар баланси» асосида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасаларининг раҳбарларига «оғир» тоифадаги, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар номма-ном бириктирилган.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қутлимуратовга вилоятнинг Ғиждувон туманларидаги 16 нафар «оғир» тоифадаги ёшлар бириктирилган бўлиб, уларнинг ҳар бири билан индивидуал тарзда учрашув ташкил этиш тизими йўлга қўйилди.

Дастлабки ўрганиш ишлари туманнинг «Мазраган» ва «Қорахони» МФЙ ларида истиқомат қилувчи ёшларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглаш ва ижобий томонга ҳал этишга кўмаклашишдан бошланди.

Эътиборлиси, сайёр ўрганиш ишлари натижасида «оғир» тоифадаги ёшларнинг кўплаб муаммоларига шу ернинг ўзида ечимини топди.

Уларнинг иқтидорини аниқлаш, уларни касбга йўналтириш ва жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари қаторида бўлиши таъминлаш мақсадида ташкил этилган сайёр учрашув ҳар ойда энг камида бир маротаба ташкил этилиши белгилаб олинди.

Ёшлар билан бўлиб учрашув жараёнида доимий мулоқот учун масъуллар бириктирилиб, мурожаатларнинг ижобий ечими эса, шахсан бошқарма бошлиғи назоратида бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Бухорода талабалар учун янги кампус ва клиника очилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул
#Шофиркон_тумани
#инсон_қадри_учун

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Шу нуқтаи назардан вилоят Ботир Зариповнинг Шофиркон туманидаги “Қуйи Чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабули анчайин самарали кечди.

Оммавий сайёр қабулда 113 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатчиларнинг 62 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.

Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube