BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ташқи_реклама
#назорат_тартиб

Қоровулбозор туманида ҳам ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш борасидаги ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда. Ўтган уч кун давомида давлат тилига зид бўлган 126 та, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид бўлган 83 та ёзувлар тартибга келтирилди.

Эслатма:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:
Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги 104-сонли ҳамда 2023-йил 31-августдаги 428-сонли қарорларида:
бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;
бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;
Реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xalqaro_aloqalar

Бухоронинг туристик салоҳияти Индонезия давлатида тарғиб қилинди

Хабар берганимиздек, айни кунда Бухоронинг туризм салоҳияти юзасидан тарғибот учрашувлари Индонезияда, хусусан, Жакарта шаҳрида амалга оширилмоқда. Мазкур учрашувлар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ҳамкорлигида, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва вилоят туризм бошқармаси вакиллари томонидан ташкил этилди.

Индонезиянинг йирик жамияти "Majlisi Ulamo" вакиллари билан бўлган учрашувда "Roud shou" тадбирини ўтказишда бир қанча таклифлар билдирилди. Хусусан, тадбирни Жакартадаги экспомарказда ёки "Sahid Hotel" меҳмонхонасида ўтказиш, Жакартада 178 та филиалига эга 200 мингдан ортиқ талабаси бўлган "Muhammadiya" университетида ташкил этиш каби масалалар илгари сурилди. Шунингдек, "Majlisi Ulamo"лари томонидан Индонезияда Бухоро ресторанларини очиш мақсад қилинганлиги таъкидланди. Қолаверса, Индонезияда ташкил этиладиган "Roud shou" тадбирида бухоролик дин уламолари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Мир Араб олий ва ўрта талим мадрасалари ҳамда Бухоро давлат университети вакилларини кенг жалб қилган ҳолда Бухоронинг зиёрат туризми салоҳиятини тақдимот қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бухоронинг туризм салоҳияти кенг тарғиб этишга қаратилган навбатдаги учрашув "HIMPUH" туризм ташкилоти раҳбари Прана билан ўтказилди. Унда "Roud shou" тадбирини июль-август ойларида ўтказиш ва шу даврда йирик тадбирлар ва турли ярмаркалар бўлиб ўтиши режалаштирилганлиги айтилди.

Шунингдек, Индонезиянинг йирик туристик ташкилотларини, "Asia Tour" ва "Pimpinan Pusat Muhammadiyah" томонидан "Umra+" дастурини амалга ошириш ва кейинчалик янада ривожлантириш мақсадида белгиланган тартиб асосида индонезиялик талабаларни Бухоро давлат университетига (БДУ ва Гунадарма университетлари ўртасида тузилган қўшма дастур асосида) грант асосида ўзбек тилига ўқитиш орқали индонез халқи учун ҳамроҳ таржимонларни етиштириш таклифлари билдирилди.

Шу билан бир қаторда, Бухоро вилояти вакиллари Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида ҳам бўлиб, элчихона вакиллари билан вилоятнинг туризм салоҳиятини Индонезиянинг салоҳиятли ҳудудларида кенг тарғиб қилиш бўйича тарғибот материаллари топширишди.

Учрашувлар якунида, Индонезияда “Roud shou" тадбирини юқори савияда ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Эркин иқтисодий зонадаги инвестициявий лойиҳалар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Бухоро” телеканалида “Долзарб мавзу” кўрсатуви давом этади

Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун, 29 март куни соат 18:00 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Унда “Одил судлов – фуқаро ва тадбиркорларни ҳимоя қилишда самарали ҳуқуқий механизм” мавзусида сўз боради..

📢 Спикерлар:
1
. Зариф Шеров – Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;
2. Шухрат Аббасов – Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси;
3. Мақсудбек Саидов – Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси;
4. Дилшод Чориев – Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси.

⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️ Кўрсатув трансляциясини вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

❗️Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари, шунингдек, телеграмдаги @btvuzbot манзилига йўллашингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM