BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.4K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Умеджон Барноев 2023 йил якуни билан “Энг ташаббускор сектор” номинацияси бўйича вилоят ғолиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 536-сон қарори билан, барча сектор раҳбарларини иш фаолиятларини баҳолаш (рейтинг) тизими ишлаб чиқилган.

Шунингдек, қарорда секторлар фаолиятини “Энг намунали сектор” ва “Энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ҳар йил якунида баҳоланиши, баҳолаш натижаси бўйича ғолиб бўлган секторларни рағбатлантириш масалалари кўрсатиб ўтилган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил давомида самарали иш ташкил этганлиги сабабли Ромитан тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Барноев Умеджон Исоевич “Энг ташаббускор сектор” номинацияси бўйича вилоятдаги сектор раҳбарлари орасида ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун, ўтган 2022 йилда ҳам У. Барноев “Энг ташаббускор сектор” номинацияси бўйича вилоятдаги сектор раҳбарлари орасида ғолибликни қўлга киритган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

Бир донишманд шундай деган экан:

Гапиришдан олдин тингла,
Ёзишдан олдин ўйла,
Исроф қилишдан олдин ишлаб топ,
Озор беришдан олдин малҳам бўл,
Таслим бўлишдан олдин ҳаракат қил.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Янги_Ўзбекистон_боғи
#дарахт_экиш

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро туманининг Бухоро шаҳрига ёндош “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ажратилган 40 гектарда майдонда “Янги Ўзбекистон боғи”ни барпо этишга киришилган.

Лойиҳага кўра, боғда сокин ҳудуд ва фавворалар, футбол ўйингоҳи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, умуман, одамлар табиат қўйнида дам оладиган сўлим ҳудудлар барпо этилади. Мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланади. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан эртага, 25 март (душанба) куни соат 10.00дан бошлаб мазкур боғ ҳудудида оммавий дарахт экиш тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан вилоятдаги барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, шунингдек, жамоатчилик фаолларини мазкур хайрли тадбирда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️⚡️ “Чўлқувар” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қоровулбозор тумани марказида жойлашган “Чўлқувар” маҳалласидаги 725 та хонадонда 835 та оила мавжуд бўлиб, уларда 3145 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Бугун маҳалланинг қайси кўчасига борманг, барча жойларда ободонлаштириш ва томорқага ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Буюк ипак йўли кўчасида ҳам кенг кўлам ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Махсус техникалар ёрдамида чиқиндилар ташилиб, хонадон эгалари ховли ва кўчаларни тозалаб, тартибга келтиришмоқда.

Дарахтлар кўчатлари экилиб, оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube